

“Икка томонда ҳам босим йўқ. “Реал”ни хурмат қиламан, улар барча совринларни қўлга киритган дунёдаги гигант клублардан бири. Мен учун фаворит йўқ. Бу футболчилар ва даража жиҳатидан финалга тенг 1/8 босқич учрашуви.
Парижда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Бизда “Реал” каби тарих ва тажриба йўқ, аммо ўзимизни ўлжа сифатида кўрсатмоқчи эмасмиз. Ўз жамоамга ишонаман”, дейди аргентиналик мутахассис.


