Почеттино: “Биз яхши натижага лойиқ эдик”
21 авг 2017 01:36
Янгиликлар
Почеттино: “Биз яхши натижага лойиқ эдик”
“Мен натижадан хафаман. Чунки биз бундан яхшироғига лойиқ эдик. “Челси” ўзи яратган имкониятларда ўта самарали фойдаланди. Дарвозамизга йўлланган иккита аниқ зарба гол билан якунланди.
Биз рақибга нисбатан яхшироқ ўйнадик, ўйинни назорат қилдик. Аммо имкониятлардан фойдаланмасанг, ғалаба қозона олмайсан.
Ўтган йилги ўйин билан солиштирганда бизда ўсишни кузатиш мумкин. Жамоам ҳар жиҳатдан “Челси”дан устунлигини кўрсатди. Ўйин сифати менга ёқди.
Иккинчи гол киритилган вазиятда Льорис яхшироқ ўйнаши керак эди. Аммо бу футбол. Муҳими жамоам кўрсатган ўйин. Бугун бизга омад кулиб боқмади, биз бундан кўпроғига лойиқ эдик.
Яна “Уэмбли”да ютқаздик? Стадиони биз учун омадсиз эканлиги ҳақидаги гаплар бу шунчаки ОАВ ходимларининг фикри. Аввал ҳам айтиб ўтганман: гап стадионда эмас”, деди Почеттино.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар