UZ

Сўнгги янгиликлар

15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  0 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  0 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  3 14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  6 14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0 14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  11 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  9 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  10 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  3 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  10 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   6 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  12 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   5

Пляж футболи: Осиё Чемпионати финал босқичига қуръа ташланди Янгиликлар

Пляж футболи: Осиё Чемпионати финал босқичига қуръа ташланди

Пляж футболи бўйича 23-28 март кунлари Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичига қуръа ташланди.

Унга кўра, пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг «C» гуруҳида БАА, Фаластин ҳамда Ироқ терма жамоалари билан баҳс олиб боради. Мусобақанинг 1-турида Аҳад Юсупов бош мураббийлигидаги терма жамоа 23 март куни Фаластинга қарши баҳс олиб борса, 2-турда 24 март куни БАА терма жамоаси билан ўйнайди. Гуруҳнинг 3-тур ўйини 25 март куни Ироқ терма жамоасига қарши бўлиб ўтади.

Мусобақа регламентига кўра ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа плей-офф босқичига йўл олади.

Таъкидлаш лозим, мазкур Осиё Чемпионати шу йили ёзда Португалияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати финал босқичига саралаш вазифасини ҳам ўтайди. Қатардаги мусобақада кучли учликдан ўрин эгаллаган терма жамоалар Португалияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Пляж футболи бўйича Осиё Чемпионати-2015.
23-28 март. Доха, Қатар.

«A» гуруҳи
Қатар
Уммон
Баҳрайн
Лаос

«B» гуруҳи
Япония
Хитой
Вьетнам
Кувайт

«C» гуруҳи
БАА
Фаластин
Ўзбекистон
Ироқ

«D» гуруҳи
Эрон
Таиланд
Ливан

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика