UZ

Сўнгги янгиликлар

08:44Суперлига. Бугун 12-тур якунланади  0 08:17"Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасида бўлиб ўтган Тошкент дербисидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:00Суперлига. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" ва ОКМК – "Шўртан" ўйинларида мухлислар гол кўришмади. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўйинида эса иккита гол урилди  0 07:51“Рома“ асосий ҳужумчисини сотувга қўяди  3 07:17Янги форматдаги клублар ўртасидаги ЖЧ старт олди. Илк баҳсда "Интер Майами" Миср жамосига қарши баҳс олиб борди  4 04:07Элдор Мойлиев: "Устунлик рақибда, омад эса биз томонда бўлди"  1 03:41Илёс Зейтуллаев: "Бугун "Пахтакор"дек жамоага қарши ўйнадик, Качори бир метрдан гол урганда, ҳисоб 2:0 бўларди"  1 00:09Миржалол Қосимов: "Бугунги ўйинга баҳо – 2"  5 23:20ЦСКАнинг янги бош мураббийи маълум  2 22:52Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси "Боруссия" иштирокидаги ўйинни бошқаради  4 22:34Камолиддин Тожиев: "Бугун бутун мавсумга етадиган вазият яратдик, тўп дарвозага киришни истамади"  20 22:04Иммобиле А Серияга қайтадими?  2 22:04Суперлига. "Қизилқум" "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади, жиззахликлар баҳсни 10 киши бўлиб тугатишди  7 21:56Суперлига. ОКМК ўз майдонида нурсиз дуранг қайд этди  19 21:53Суперлига. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасидаги Тошкент дербисида кучлар тенг келди  30

Платини "Олтин тўп" ҳақида: "Ҳозир фаворит – Месси, унинг ортидан Роналду келмоқда" Янгиликлар

Платини "Олтин тўп" ҳақида: "Ҳозир фаворит – Месси, унинг ортидан Роналду келмоқда"

УЕФАнинг собиқ президенти Мишель Платини 2019 йил якуни бўйича "Олтин тўп"га номзодлар бўлиши мумкин бўлган футболчиларни айтиб ўтди.

"Айни пайтда яққол фаворит Лионель Месси бўлиб турибди. Унинг ортидан Криштиану Роналду келмоқда. Лекин, ҳозир энди июнь ойидамиз. Олдинда кўп вақт ва мусобақалар бор. Леонинг ўйин даражаси "Барселона" "Ливерпуль"га мағлуб бўлганига қарамасдан, бошқа исталган футболчидан ўтиб кетади. 

Мбаппе? Мен уни охирги 10 йилликнинг ҳукмронлари Роналду ва Мессининг эҳтимолий издоши сифатида кўряпман. Килиан куч, тезлик ва вазиятларни амалга ошира олиш қобилияти бўйича бразилиялик Роналдони эслатиб юбормоқда. У ҳали анчагина ёш ва омадга эришиши учун ҳамма нарсага эга. Мбаппе янги француз авлодида мен учун хатто Гризманндан ҳам юқори туради.

Неймар футбол ўйнашда консентрацияни йўқотиб қўйган. Бу унинг фаолиятига салбий таъсир ўтказмасдан қолмайди. У ўз муносабатларини кўриб чиқиши лозим. Чунки, ПСЖ ва Бразилия термаси билан катта натижаларга эриша олиши мумкин. Умид қиламанки, келаётган Америка кубогида аввалги Неймарни кўрамиз", - дейди Платини.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика