UZ

Сўнгги янгиликлар

18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  0 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  1 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  2 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  2 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  14 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  11 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  4 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  7 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  28 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  4 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0

Питер Хюистра: "Суюнов билан муаммо йўқ. Дердийок клубни тарк этди" Янгиликлар

Питер Хюистра: "Суюнов билан муаммо йўқ. Дердийок клубни тарк этди"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сўғдиёна" (0:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Питер Хюистра матбуот анжуманида иштирок этди.

Бугун ўйинни яхши бошладик, биринчи таймда уни тўлиқ назорат қилдик. "Сўғдиёна"да биринчи таймдаги узоқдан дарвоза тўсинини нишонга олганини ҳисобга олмасак бошқа вазият бўлмади, бизда эса иккита жуда яхши имконият бўлди. Иккинчи таймда ҳам жуда катта имконият бўлди, аммо улардан фойдалана олмадик. Яққол голли вазиятларни кўп ярата олмадик. Ҳужумдан қониқмадим. Бугун ёш футболчилар кучли рақиб билан ўйинда ўзларини йўқотиб қўйишмади. "Сўғдиёна"ни ҳам муносиб баҳолаш керак, улар Суперлигада иккинчи ўриндаги жамоа, уларни мағлуб этиш анча қийин", - деди Питер Хюистра.

- Жамоанинг Черанга боғланиб қолгани сезилди...

- Ҳа, Черан жамоамизнинг асосий футболчиларидан бири. Усиз ҳужумларимиз яхши чиқмади, кейинги ўйинга у қайтади. Ёш футболчилар ҳужумда ҳаракат қилишди, аммо кескин вазиятлар кам бўлгани рост.

- Элдорбек Суюнов ва Питер Хюистра ўртасида қандайдир муаммо борми?
- Суюнов билан ҳеч қандай муаммо йўқ, у мавсум бошида тиззасидан жароҳат олди ва уни даволади. Профессионал тарзда машғулотларда ишламоқда. Аммо дарвозабонларни алмаштириш анчагина қийин. Қувватов ҳозир жуда яхши ўйнамоқда ва терма жамоада айнан у дарвозани қўриқлади. Суюнов ҳозир захирада ўтирибди ва майдонга тушишга тайёр.

- Дердийок жамоадан кетдими?
- Ҳа, Эрен Дердийок шартномаси билан боғлиқ муаммо чиққани учун клубни тарк этди.


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика