UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  6 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  2 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  10 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  6 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  5 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  5 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  5 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  5 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  10 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0

Питер Хюистра: "Суюнов билан муаммо йўқ. Дердийок клубни тарк этди" Янгиликлар

Питер Хюистра: "Суюнов билан муаммо йўқ. Дердийок клубни тарк этди"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сўғдиёна" (0:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Питер Хюистра матбуот анжуманида иштирок этди.

Бугун ўйинни яхши бошладик, биринчи таймда уни тўлиқ назорат қилдик. "Сўғдиёна"да биринчи таймдаги узоқдан дарвоза тўсинини нишонга олганини ҳисобга олмасак бошқа вазият бўлмади, бизда эса иккита жуда яхши имконият бўлди. Иккинчи таймда ҳам жуда катта имконият бўлди, аммо улардан фойдалана олмадик. Яққол голли вазиятларни кўп ярата олмадик. Ҳужумдан қониқмадим. Бугун ёш футболчилар кучли рақиб билан ўйинда ўзларини йўқотиб қўйишмади. "Сўғдиёна"ни ҳам муносиб баҳолаш керак, улар Суперлигада иккинчи ўриндаги жамоа, уларни мағлуб этиш анча қийин", - деди Питер Хюистра.

- Жамоанинг Черанга боғланиб қолгани сезилди...

- Ҳа, Черан жамоамизнинг асосий футболчиларидан бири. Усиз ҳужумларимиз яхши чиқмади, кейинги ўйинга у қайтади. Ёш футболчилар ҳужумда ҳаракат қилишди, аммо кескин вазиятлар кам бўлгани рост.

- Элдорбек Суюнов ва Питер Хюистра ўртасида қандайдир муаммо борми?
- Суюнов билан ҳеч қандай муаммо йўқ, у мавсум бошида тиззасидан жароҳат олди ва уни даволади. Профессионал тарзда машғулотларда ишламоқда. Аммо дарвозабонларни алмаштириш анчагина қийин. Қувватов ҳозир жуда яхши ўйнамоқда ва терма жамоада айнан у дарвозани қўриқлади. Суюнов ҳозир захирада ўтирибди ва майдонга тушишга тайёр.

- Дердийок жамоадан кетдими?
- Ҳа, Эрен Дердийок шартномаси билан боғлиқ муаммо чиққани учун клубни тарк этди.


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика