UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10Равшан Аҳмедов: "Олимпик"нинг барча жабҳаларда "Локомотив БФК"дан устунлиги кўриниб турди"  0 19:04Сервер Жепаров: "Ўзбекистон кубогида гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси қўйилган"  0 18:55Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Кувайтга қарши таркиби маълум  11 18:52Февзи Давлетов: "Учрашув биз учун осон ўтмади"  0 18:34Ўзбекистон Кубоги. "Олимпик MobiUZ" ва "Локомотив" баҳсида 4 та гол, 2 та қизил карточка кўрсатилди   1 18:30Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"да кутилмаган дуранг, "Олимпик"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  3 18:22РПЛ. "Рубин" ва "Локомотив" муроса кўчасини танлашди, ҳакам Ашурматовга қизил карточка кўрсатди  0 18:07Ўзбекистон Кубоги. "Сурхон" "Чиғатой" билан ўйинда иродали ғалабага эришди  1 18:00Гвардиола "Челси"га қарши ўйиндан аввал Палмерни мақтаб қўйди  0 17:38"Рома"нинг Лукакуни сотиб олишга пули йўқ  3 17:00Ироқ ОТЖ етакчиси: "Ўзбекистон кучли терма жамоа эканлигига шубҳа қилмаймиз, аммо плей-офф ҳақида ўйлашга ҳали эрта"  13 16:36Туркманистон клуби Гиннес рекордини янгилади, бироқ у тан олинмади. Нима учун?  18 16:19"Тоттенхэм" "Арсенал" собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  2

Питер Хюистра: "Рақибдан бир футболчи ўйин тақдирини ҳал қилди" Янгиликлар

Питер Хюистра: "Рақибдан бир футболчи ўйин тақдирини ҳал қилди"

Тунда ОЧЛ-2021 гуруҳ босқичи 3-тури доирасида "Пахтакор" жамоаси "Шаржа" билан баҳс олиб борди.

Афсуски, "шерлар" амирликларга 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида "Пахтакор" бош мураббийи Питер Хюистра қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

"Биз учун ёмон натижа. Рақибдан бир футболчи ўйин тақдирини ҳал қилди. Кайо барча ишни бажариб берди. Энди кейинги баҳс ҳақида ўйлашимиз керак. Гуруҳдаги ҳолатимиз жуда ёмонлашди. Энди фақат ғалабалар бизга ёрдам бериши мумкин.

Юқори савияли футболчилар кетиши таъсир қилади. Беллашувни ҳал қиладиган ўйинчиларнинг ўрнини тўлдириш қийин. Бизда Машарипов йўқ, энди ёшларни ўстиришга интиламиз. Улар шундай ўйинларда ўсиб боришади. Ўз кучимизга ишониб, навбатдаги баҳсга тетик ҳолда ҳозирлик кўришимиз зарур.

Рашидовнинг ҳолатини тўлиқроқ энди билиб оламиз. Умид қиламанки, у ҳали бизга ёрдам беради.

"Шаржа" гуруҳда жуда яхши ҳолатда. Лекин жамоалар деярли яқин савияда ва ҳали барча нарса ўзгариб кетиши мумкин", - деди Хюистра.


Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоалар тўртинчи турда яна бир-бирларига қарши баҳс олиб боришади. Учрашув 23 апрель санасида бўлиб ўтади, ўйиннинг бошланиш вақти 23:00.

ОЧЛ-2021 гуруҳлардаги ҳолат >>>>> ОЧЛ-2021

Рейтинг: -75   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика