UZ

Сўнгги янгиликлар

12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  3 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  1 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  2 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  14 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  11 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  32 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  9 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  2 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  19 07:05U23 Осиё кубоги. Саудия Арабистони - Ироқ 1:2   0 07:00U23 Осиё кубоги. Япония - Корея Республикаси 0:1   0

Питер Хюистра: "Рақибдан бир футболчи ўйин тақдирини ҳал қилди" Янгиликлар

Питер Хюистра: "Рақибдан бир футболчи ўйин тақдирини ҳал қилди"

Тунда ОЧЛ-2021 гуруҳ босқичи 3-тури доирасида "Пахтакор" жамоаси "Шаржа" билан баҳс олиб борди.

Афсуски, "шерлар" амирликларга 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида "Пахтакор" бош мураббийи Питер Хюистра қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

"Биз учун ёмон натижа. Рақибдан бир футболчи ўйин тақдирини ҳал қилди. Кайо барча ишни бажариб берди. Энди кейинги баҳс ҳақида ўйлашимиз керак. Гуруҳдаги ҳолатимиз жуда ёмонлашди. Энди фақат ғалабалар бизга ёрдам бериши мумкин.

Юқори савияли футболчилар кетиши таъсир қилади. Беллашувни ҳал қиладиган ўйинчиларнинг ўрнини тўлдириш қийин. Бизда Машарипов йўқ, энди ёшларни ўстиришга интиламиз. Улар шундай ўйинларда ўсиб боришади. Ўз кучимизга ишониб, навбатдаги баҳсга тетик ҳолда ҳозирлик кўришимиз зарур.

Рашидовнинг ҳолатини тўлиқроқ энди билиб оламиз. Умид қиламанки, у ҳали бизга ёрдам беради.

"Шаржа" гуруҳда жуда яхши ҳолатда. Лекин жамоалар деярли яқин савияда ва ҳали барча нарса ўзгариб кетиши мумкин", - деди Хюистра.


Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоалар тўртинчи турда яна бир-бирларига қарши баҳс олиб боришади. Учрашув 23 апрель санасида бўлиб ўтади, ўйиннинг бошланиш вақти 23:00.

ОЧЛ-2021 гуруҳлардаги ҳолат >>>>> ОЧЛ-2021

Рейтинг: -75   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика