UZ

Сўнгги янгиликлар

00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  4 00:05Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  17 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  36 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  12 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  2 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  19

Питер Хюистра: "Пахтакор"нинг молиявий ҳолати аввалгидек эмас. Шу боис ёшларга кўпроқ эътибор берамиз" Янгиликлар

Питер Хюистра: "Пахтакор"нинг молиявий ҳолати аввалгидек эмас. Шу боис ёшларга кўпроқ эътибор берамиз"

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси Суперлиганинг еттинчи турида Яйпанда "Турон" меҳмони бўлди





Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида жамоа бош мураббийи Питер Хюистра фикрларини билдириб ўтди. 

Хюистра:

"Турон"га ажойиб ўйин учун раҳмат айтаман. Улар жуда яхши стадионга эга экан. Майдон майсаси ҳам яхши ҳолатда. Инфратузилмасига катта эътибор қаратаётган клубларнинг кўпайиши Суперлига учун фойдали бўлади, деб ўйлайман. Бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсам, биринчи бўлимда ташаббус томонимизда бўлди. Кўплаб вазиятлар яратдик ва ҳакам томонидан белгиланган пенальтидан сўнг ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Танаффусдан сўнг бўшашганимиз боис футболчилар бир нечта хатоларга йўл қўйишди. Мана шу хатолар ҳисобни тенглашишига олиб келди. Ушбу голдан сўнг мезбонлар янада қўшимча куч олиб олдинга интилишди. "Турон" бугун майдоннинг ҳар бир қаричи учун курашганини айтиб ўтишим керак. Дарвозамиздан тўп олиб чиққанимизга қарамай кейинги дақиқаларда хотиржам ўйинни назорат қилдик. Рақиб дарвозабони ҳам яхши ўйин намойиш қилди. Ғалабага ҳақли эдик, деб ҳисоблайман.

- Узоқ парвоз, ОЧЛда ҳар уч кунда ўйин ўтказиш ҳам жамоанинг бугунги натижасига таъсирини ўтказдими?

- ОЧЛда қисқа вақтда олтита ўйин ўтказганимиз жисмоний ҳолатимизга таъсир қилди, деб ўйламайман. Буни баҳона сифатида келтирмоқчи эмасман. Биз ҳар доимгидек ўз ўйинимизни кўрсатдик. Бугун ким тайёр бўлса ўша футболчиларни майдонга туширдик. Захирадан майдонга тушган футболчилар ҳам ўйинни кучайтиришди. Бир нечта яққол голли вазиятларимизда рақиб посбони ўзини кўрсатди. Мухлислар тинмай қўллаб-қувватлаб ҳакамга ҳам босим ўтказа олишди. Шунинг учун айрим вазиятларда ҳакам холис қарор қабул қилмагандек кўринди. 

- "Пахтакор" мавсумни жуда яхши бошлаганди. Бироқ кетма-кет муваффақиятсизликдан сўнг "ўра"га тушиб қолди. Жамоанинг ғалабали серияси қачон бошланади?

- Мавсум бошида барча ўйинларда ғалаба қозондик. ОЧЛ гуруҳ босқичида эса битта ўйинда мағлубиятга учрадик. Охирги йиллардаги ва бу мавсумдаги "Пахтакор" ўртасида фарқ бор. Таркибни етакчилар тарк этишди. Молиявий жиҳатдан олдингидек эмасмиз. Шу боис кўпроқ ёшлар билан ишлаб уларнинг даражасини кўтаришга ҳаракат қиламиз. Бу менга ёқади. "Пахтакор"да жуда яхши академия бор. ОЧЛда ҳам ўзларининг сифатларини кўрсата олишди. 

- Драган Чераннинг Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаши ҳақида хабарлар чиқди. Бу қай даражада ҳақиқатга яқин?

- Агарда Драган Черан Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаса жуда яхши бўлади, деб ўйлайман. Лекин бу ҳақида аниқ маълумотга эга эмасман.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика