UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  0 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  2 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  5 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  6 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  23 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  15 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   3 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  17

Питер Хюистра: "Пахтакор"нинг молиявий ҳолати аввалгидек эмас. Шу боис ёшларга кўпроқ эътибор берамиз" Янгиликлар

Питер Хюистра: "Пахтакор"нинг молиявий ҳолати аввалгидек эмас. Шу боис ёшларга кўпроқ эътибор берамиз"

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси Суперлиганинг еттинчи турида Яйпанда "Турон" меҳмони бўлди





Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида жамоа бош мураббийи Питер Хюистра фикрларини билдириб ўтди. 

Хюистра:

"Турон"га ажойиб ўйин учун раҳмат айтаман. Улар жуда яхши стадионга эга экан. Майдон майсаси ҳам яхши ҳолатда. Инфратузилмасига катта эътибор қаратаётган клубларнинг кўпайиши Суперлига учун фойдали бўлади, деб ўйлайман. Бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсам, биринчи бўлимда ташаббус томонимизда бўлди. Кўплаб вазиятлар яратдик ва ҳакам томонидан белгиланган пенальтидан сўнг ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Танаффусдан сўнг бўшашганимиз боис футболчилар бир нечта хатоларга йўл қўйишди. Мана шу хатолар ҳисобни тенглашишига олиб келди. Ушбу голдан сўнг мезбонлар янада қўшимча куч олиб олдинга интилишди. "Турон" бугун майдоннинг ҳар бир қаричи учун курашганини айтиб ўтишим керак. Дарвозамиздан тўп олиб чиққанимизга қарамай кейинги дақиқаларда хотиржам ўйинни назорат қилдик. Рақиб дарвозабони ҳам яхши ўйин намойиш қилди. Ғалабага ҳақли эдик, деб ҳисоблайман.

- Узоқ парвоз, ОЧЛда ҳар уч кунда ўйин ўтказиш ҳам жамоанинг бугунги натижасига таъсирини ўтказдими?

- ОЧЛда қисқа вақтда олтита ўйин ўтказганимиз жисмоний ҳолатимизга таъсир қилди, деб ўйламайман. Буни баҳона сифатида келтирмоқчи эмасман. Биз ҳар доимгидек ўз ўйинимизни кўрсатдик. Бугун ким тайёр бўлса ўша футболчиларни майдонга туширдик. Захирадан майдонга тушган футболчилар ҳам ўйинни кучайтиришди. Бир нечта яққол голли вазиятларимизда рақиб посбони ўзини кўрсатди. Мухлислар тинмай қўллаб-қувватлаб ҳакамга ҳам босим ўтказа олишди. Шунинг учун айрим вазиятларда ҳакам холис қарор қабул қилмагандек кўринди. 

- "Пахтакор" мавсумни жуда яхши бошлаганди. Бироқ кетма-кет муваффақиятсизликдан сўнг "ўра"га тушиб қолди. Жамоанинг ғалабали серияси қачон бошланади?

- Мавсум бошида барча ўйинларда ғалаба қозондик. ОЧЛ гуруҳ босқичида эса битта ўйинда мағлубиятга учрадик. Охирги йиллардаги ва бу мавсумдаги "Пахтакор" ўртасида фарқ бор. Таркибни етакчилар тарк этишди. Молиявий жиҳатдан олдингидек эмасмиз. Шу боис кўпроқ ёшлар билан ишлаб уларнинг даражасини кўтаришга ҳаракат қиламиз. Бу менга ёқади. "Пахтакор"да жуда яхши академия бор. ОЧЛда ҳам ўзларининг сифатларини кўрсата олишди. 

- Драган Чераннинг Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаши ҳақида хабарлар чиқди. Бу қай даражада ҳақиқатга яқин?

- Агарда Драган Черан Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаса жуда яхши бўлади, деб ўйлайман. Лекин бу ҳақида аниқ маълумотга эга эмасман.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика