UZ

Сўнгги янгиликлар

13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  0 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  2 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  3 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  8 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  5 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  5 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  8 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  8 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  3 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  14 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  1

Питер Хюистра: "Ўсишга уринишимиз зарур" Янгиликлар

Питер Хюистра: "Ўсишга уринишимиз зарур"

"Пахтакор" бош мураббийи янги мавсумга тайёргарлик, трансферлар, академия ва мураббийлар штаби хусусида фикр билдирди.

- Сафимизга Темиров, Рашидов, Турғунбоев ва Муҳиддиновни қўшиб олдик, бу ўтишлардан хурсандман, таркибни бир қатор ўйинчилар билан тўлдирдик.

"Пахтакор" Ўзбекистондаги энг яхши академиялардан бирига эга. Кўплаб ёш иқтидорлар бор. Уларни кўриш ва қўллаб-қувватлашдан хурсандман. Профессионал футболга ўтишда уларга ёрдам бераман. Ёшлар мураббийлари жуда яхши ишлашмоқда. Футболчилар ўсиши учун яхши машғулотлар ўтказишади. Тарбияланувчиларни асосий жамоа машғулотларида кўриш ёқимли. Умид қиламанки, келажакда асосий жамоада ўйнашни бошлашади.

Ҳали трансфер ойнаси ёпилмади ва исталган ҳолат рўй бериши мумкин. Ҳозир футболчиларнинг меҳнати ва иштиёқидан қониқяпман. Ёш ўйинчилар ўзларини янги куч билан кўрсатишлари мумкин.

Мавсумни ҳозирдан тахмин қилиш мушкул. Бошқа жамоалар қишки танаффусдан қандай чиқиши, қандай ишлаганини билмаймиз. 5-6 турдан кейин жамоаларга қараш қизиқ бўлади. Қайси клуб ўсгани, ким рақобатбардош бўлишини айта оламиз. Биз амалдаги чемпионлармиз. Яна юқори савияда ўйнашга ишонч ҳосил қилишимиз керак. Рақибларни ҳурмат қиламиз. Ўсишга уринишимиз зарур. Ҳамма мавсумни бир хил очко билан бошлайди, очколар тўплашимиз керак. Бу катта меҳнат ва куч талаб қилади. Футболчиларга, ўйин услубимиз ва мухлисларга ишонаман. Ҳар бир мавсум янги ва унга тайёр бўлишимиз лозим.

Жамоа ўсиб бормоқда. Жисмонан яхши, кучли жамоага эга бўлишимиз керак. Майдонда нима қилишни билишимиз даркор, бунинг учун кўп меҳнат қилиш шарт ва буни амалга оширяпмиз. Биз мавсумни энди бошлаймиз. Ҳозирча қилаётган ишларимиздан кўнглим тўлди.

Мирко Еличич мураббийлар штабини тўлдирди. Бу биз учун жуда яхши. Гоча Ткебучава ва Ласло Ямбор ишлашда давом этмоқда. Анвар Рашидов дарвозабонлар мураббийи сифатида ишлаяпти. Улар катта тажрибага эга, жуда яхши меҳнат қилишмоқда. Ўйинчилар билан самарали ишлай олишади. Мураббийлар штабида бундай мутахассислар борлигидан хурсандман.





Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика