UZ

Сўнгги янгиликлар

22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  139 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  10 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  9 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  3 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  10 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  3 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  13 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  3 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  24 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  35 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0

Питер Хюистра: "Клуб раҳбарияти жамоани Шотадан кейин қабул қилишни сўраганидан фахрланаман" Янгиликлар

Питер Хюистра: "Клуб раҳбарияти жамоани Шотадан кейин қабул қилишни сўраганидан фахрланаман"

"Пахтакор" бош мураббийига айланган Питер Хюистра ўзининг тайинланиши, таркиб, йиғин ва жамоа ишқибозлари хусусида фикрларини билдирди.

- "Пахтакор" бош мураббийи бўлганимдан хурсандман ва клуб раҳбарияти жамоани Шотадан кейин қабул қилишни сўраганидан фахрланаман. Улар мен билан "Пахтакор" охирги уч ярим йилда амалга оширган ривожланиш йўлини давом этишини билишади. Мен буни давом эттираман, ўйин услубимиз сақланиб қолади, эҳтимол яхшироқ ҳам бўлади. Бу футболчилар учун ҳам яхши, чунки биз ишлаб келган йўлимизда давом этамиз.

Январь ҳамиша футболчилар жамоаларини алмаштирадиган давр. "Пахтакор"да ҳам ҳар йили кимдир кетади ва бошқалар келади. Фақат кетган ўйинчилар ўрнини яхши савиядаги футболчилар билан тўлдириш керак. Бу ўзига хос синов. Бу йил ҳам шундай.



Футболчилар яхши дам олишди ва таътилдан қайтишди. Улар дам олиш даврида ҳам маълум ҳажмда ишлашди. Энди биргаликда чемпионатни бошлаш учун тайёргарлик кўрамиз. Шунингдек, Осиё Чемпионлар Лигасига яхши ҳолатда ҳозир бўлишга интиламиз.

Бу ерда ўтказган давримда кўплаб мухлислар билан танишдим, улар билан яхши муносабатдаман. Умид қиламанки, келаётган мавсумда ҳам улар билан алоқаларимиз яхши бўлади. Биз улардан қўллаб-қувватлаш оламиз. Бу жуда муҳим. Футбол клуби ҳам аслида ишқибозлар дегани. Биргаликда ажойиб мавсум ўтказамиз деб умид қиламан, - дейди Питер Хюистра "Пахтакор" матбуот хизматига. 

Рейтинг: +46   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика