UZ

Сўнгги янгиликлар

17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   0 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  1 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  2 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  15 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  1 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  3 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  10 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  14 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  3 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  9 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   10

Питер Хюистра: "Эртага Ҳайит байрами, балки ҳомийлар бўйича яхши янгиликлар бўлиб қолар" Янгиликлар

Питер Хюистра: "Эртага Ҳайит байрами, балки ҳомийлар бўйича яхши янгиликлар бўлиб қолар"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қўқон-1912" (3:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Питер Хюистра ўз фикрларини билдирди.

"Қўқон-1912" ўйинларини ўрганиб чиққандик, бу жамоа хавфли рақиб эди. Улар қарши ҳужумларда жуда яхши ўйнашади. Дастлабки 20 дақиқада қўқонликларда кўп вазиятлар бўлди, 25-дақиқадан кейин ташаббусни қўлга олдик. Голни ҳам жуда муҳим пайтда уриб олдик. Танаффусдан кейин ҳам шу темпни ушлаб қолдик. ОЧЛдаги учта ўйинда олдинда бориб якунда дуранг қайд этгандик. Бугун бундай бўлмаганидан хурсандман. Ўйинчилар охиригача ҳужумкорликни тўхтатишмади. Рамазон ойида деярли бутун жамоа рўза тутгани сабабли жисмоний жиҳатдан барибир қийинроқ бўлди. Энди янги давр бошланади ва жисмоний ҳолатимиз ҳамда ўйин томонлама янада кучаямиз.

- Сардор Рашидовда жароҳат борлигини биламиз, Азиз Турғунбоев эса айни пайтда рақобатда ютқазгани боис захирада қолаяптими?

- Ҳа мавсумни Рашидов ва Турғунбоев билан бошлагандик. Ўтган мавсум таркибимизда кўплаб футболчилар бор эди. Бу йил эса 20 нафар футболчи машғулотларда иштирок этишмоқда. Эркинов ва Ҳолматовга ОЧЛда имконият бердик, улар муносиб ўйнашгани учун ҳозир ҳам майдонга тушираяпмиз. Бундан хурсандман. Лекин ҳали мавсум узоқ давом этади. Рашидов ҳам, Турғунбоев ҳам жамоамизнинг муҳим аъзолари. Кўплаб футболчиларимиз терма жамоада ҳам ўйнаши керак. Уларни яхши ҳолатда терма жамоа ихтиёрига боришларини ҳам таъминлашимиз керак.

- Сўнгги пайтларда ОАВда кўплаб хабарлар чиқмоқда. Жамоада ҳомийлар ўзгарди. Бу жамоа ички муҳитига таъсир қилдими?

- Албатта футболчилар баъзида маошларини ололмай қолишса бу яхши ҳолат эмас. Гарчи молиявий қийинчиликлар бўлса ҳам машғулотларда бор кучлари билан шуғулланишмоқда. Бу билан улар ҳақиқий профессионал эканликларини исботлашмоқда. Биз Суперкубокни қўлга киритдик ва Суперлигада пешқадамлик қилаяпмиз, демак барчаси жойида эканини кўриш мумкин. Эртага Ҳайит байрами, балки ҳомийлар бўйича яхши янгиликлар бўлиб қолар. Бундан ташқари Жалолиддин Машариповнинг трансфер пулларини ҳам кутаяпмиз. Айнан шунга умид қилаяпмиз.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика