UZ

Сўнгги янгиликлар

02:48Хави: "Ҳакамлар хатолари сабабли турнирдан чиқиб кетдик"  28 02:00ЕЧЛ. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда ПСЖ "Барселона"ни йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга йўл олди  345 01:58ЕЧЛ. Жанговар кечган баҳсда "Боруссия" "Атлетико"ни мусобақадан чиқариб юборди  26 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  5 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  4 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  19 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0

Питер Хюистра: "Черан ўйиннинг ҳақиқий қаҳрамонига айланди" Янгиликлар

Питер Хюистра: "Черан ўйиннинг ҳақиқий қаҳрамонига айланди"

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Қизилқум" (4:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Питер Хюистра ўз фикрларини билдирди.





"Ўйинни парвозли старт билан бошладик. Голдан кейин ҳимояда хатога йўл қўйдик. Ҳимоядаги сусткашлигимиз туфайли "Қизилқум" кўп бор ҳужумга ўтди. Уларда 3-4 та яхши имконият бўлди. Танаффусда биринчи таймни таҳлил қилдик ва иккинчи таймда бундай камчиликлар учрамади. Ғалаба орқали чемпионликка катта қадам ташладик. 

Биринчи жамоа бўлиб ўйнадик. Биз миллий терма жамоага 5 нафар ўйинчини юбордик, улардан 3 таси жароҳат билан ортга қайтди. Шу сабабли асосий таркибда баъзи позицион ўзгаришларга қўл урдик. "Қизилқум"га 4 та гол уриш осон иш эмас. 

Пенальти ҳам барибир ўйинга тааллуқли жараён, ўйин ичидаги ҳолат. Биз узоқ вақтдан бери биринчи марта пенальти тепдик. 

Биринчисини кўролмадим, лекин иккинчи ҳолат аниқ кўринди, "Қизилқум" футболчилари ҳам эътироз билдиришмади. Чиройли уюштирган ҳужумимиз қўполлик эвазига тўхтатиб қўйилди. Драган Черанни алоҳида қайд этиб ўтган бўлардим. У ўйиннинг ҳақиқий қаҳрамонига айланди.

Даража борасида бошқа жамоалар ва "Пахтакор" ўртасидаги фарқ жуда катта, дея савол беришингиз нотўғри деб ўйлайман. Барча жамоалар яхши даражада. Бу йил биз ўйинларни қийналиб ютганимиз, кўп ўйинларда кичик ҳисобда ғалаба қозонганимиз бундан дарак бериб турибди. Ҳар бир ўйинда кураш кечяпти, ҳамма жамоа ҳам сиз ўйлагандек кучсиз эмас. "Насаф"ни кўриб турибсиз, ОФК кубогида қандай ўйнаётганини. "Қизилқум" ҳам охирги 5-6 турда зўр футбол намойиш этяпти. Бундан ташқари, АГМК ҳам ОЧЛда яхши ўйнади. Чемпионат даражасини паст баҳоламанглар. Курашларга бой мавсум ўтаётгани ёш ўйинчиларимиз учун фойдали. Ҳали ОЧЛда бу қўл келади. "Андижон"га қарши ўйинни ёмон ўтказдик. 4 тур олдин чемпионликка яқин турганимиз жамоалар кучсизлигидан эмас.

Мавсум давомида ўйин тарафлама яхши ва ёмон кўринган даврларимиз бўлди. Энг муҳими – айтиб ўтганимдек, жамоада курашувчанлик руҳи ўсаётганини айтиб ўтган бўлардим. Ёш йигитларда ўзига хос характер шаклланиб бормоқда. Бу уларнинг ўзи учун ҳам, жамоа учун ҳам жуда зарур. 

Ўтган йилги жамоа билан бу йилгисини таққосламаган бўлардим. Таркиб ва молиявий томондан ҳам фарқ сезиларли. 

Ҳозирги таркиб ОЧЛдаги орзуни амалга оширишга етарли бўладими? Йўқ, айнан шу таркиб билан жуда қийин бўлади. Катта натижа қўлга киритишни истасак, албатта, таркибни кучайтиришимиз лозим", – деди Питер Хюистра.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика