UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30Olamsport: "Бизда ҳақиқий "МЮ" формасига пул йўқ эди", Муроджон Аҳмадалиевнинг жанги бўйича аукцион ўтказилади  0 00:15Зидан кетса, ўрнига Рауль келади  1 23:54Давид Луиз Бекхэмга тегишли клубга таклиф этилади  0 23:33"Фиорентина" сотилади. Клуб нархи ва келишув шартлари маълум  3 23:09"Лестер" - Англия Кубоги соҳиби!  165 23:06Суперлига. 8-тур лауреатлари  3 23:02А Серия. 3 та пенальти, 2 та қизил ва 5 та гол — "Ювентус" курашни давом эттиради  42 22:58А Серия. "Рома" – "Лацио". Асосий таркиблар маълум  1 22:41АПЛ. "Лидс" "Бёрнли"ни тор-мор этди  0 22:37Coca-Cola Суперлига. 9-тур учрашувлари расмийлари  6 22:23Жорий мавсумда мухлисларнинг стадионга ўртача ташрифи бўйича рейтинг тузилди. Унда ўзбек клублари ҳам бор  19 22:18Coca Cola Суперлига. 8-тур рамзий терма жамоаси  2 22:16Мингеса "Сельта" билан ўйинда иштирок этмайди  1 21:55Ибрагимовичнинг персонал мухлислари учун нохуш хабар  3 21:50Элдор Шомуродов "Аталанта"га иккита гол урганидан кейин нималар деди?  30

Питер Хюистра: "Бизни "Шаржа" билан икки қизиқарли ўйин кутмоқда" Янгиликлар

Питер Хюистра: "Бизни "Шаржа" билан икки қизиқарли ўйин кутмоқда"

Теглар :  "Пахтакор"
"Шаржа" - "Пахтакор" ўйинидан олдинги матбуот анжуманида бош мураббийи Питер Хюистра ва ярим ҳимоячи Сардор Рашидов иштирок этди.

Хюистра: - Бизни уч кун ичида "Шаржа" билан ўтадиган икки ўйин кутмоқда. Бундай қисқа муддатда бир рақиб билан тўқнаш келишни ўзига хос ҳолат деб айтиш мумкин. Жамоалар учун қизиқарли тўқнашув бўлади. Биз ўйинга яхши тайёрланяпмиз. Рақибнинг аввалги беллашувларини таҳлил қилиб чиқдик. Ғалаба учун майдонга тушамиз.

"Шаржа" гуруҳда тўрт очко билан пешқадамлик қилмоқда. Шу сабабли бу жамоани учрашувдан аввал устунликка эга деб ҳисоблайман. Уларда яхши жамоа шаклланган, савияли футболчилари бор.

Жамоалар учун ҳақиқий синов тўртинчи ўйиндан бошланади. Футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тетик ҳолда сақлаш, руҳий тайёргарлиги устида ишлаш осон бўлмайди. Шунинг учун бутун жамоа, мураббийлар штаби учун қизиқ давр. Рамазон ойи экани сабабли жамоани тетик ушлаб туришда кўп ишлаш керак.


Рашидов: - Эртага қизиқарли футбол бўлади. "Шаржа" яхши жамоа, лекин биз фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Ютуқ билан гуруҳда пешқадамга айланиб олишни хоҳлаймиз. Бу беллашув деярли олти очколик тўқнашувга айланади. Мақсадимиз фақат ғалаба.

"Жазира"да ўйнаган пайтим "Шаржа" кучайиб, чемпионга айланганди. Лекин энди "Пахтакор"да ўйнаяпман. Бу Чемпионлар Лигаси, умуман бошқа мусобақа. Биз ўзбек футболининг кучини кўрсатишни истаймиз. Жамоадошларим билан бор кучимизни берган ҳолда ютуққа эришишни истаймиз.


Рейтинг: +19   

Фикрлар

+13   
19 апр 21:14:43
ПАХТАКОРЧИ
Иккала ўйинда ҳам "Пахтакор"га омад тилаймиз. Йигитлар иккита ғалаба ва десертига "Тракторсози"ва "Эйр форс" билан яна иккита ғалаба жуда ҳам соз бўлади!!!
+12   
19 апр 20:31:55
Badjio
Шаржа билан 2 та уйинда галаба козонса Пахтакор гурухда чикишга асосий давогар болади
+10   
19 апр 20:49:56
Admin_Osiyo
Pahtakor yutadi yutmasyam yutadi galamasilaaaa ertaga sabrrrr
+10   
19 апр 20:48:41
TOSHKENT-IBN-SINO
ОЛГА ХАЛК ЖАМОАСИ ЧЕМПИОН ПАХТАКОР БУТУН УЗБЕКИСТОН САНБИЛАН АЛЛОХ ХОХЛАСА ЮТАМИЗ
+10   
19 апр 20:40:39
Абдугаффар Абдуллаев
Фақат ғалаба ўз ўйнингни кўрсат биз сенга ишонамиз бази бир ғаламисларни гапига ахамият бермайлар ютсаларинг мақтаб чиқишади Олға Шерлар.
+9   
19 апр 20:31:48
uzbek futboli jinnisi
Futbolchilarimizga bosim o'tkazmaylik hali nasib etsa ochl uzb
Jamoalari ishtirokida yonadi ishtirokni o'ziga shukur qilishimiz kerak shunda g'alabalarham yig'ilib kelaveradi
+7   
19 апр 21:02:18
Okilhon Akramov
Ertaga peshqadam bolamiz alloh nasib qilsa, Pahtakor boshashma olga , oldindan kotta gapirmili chiroyli oyin va galaba nasib qilsin
+7   
19 апр 20:48:54
TOSHKENT-IBN-SINO
ОЛГА ХАЛК ЖАМОАСИ ЧЕМПИОН ПАХТАКОР БУТУН УЗБЕКИСТОН САНБИЛАН АЛЛОХ ХОХЛАСА ЮТАМИЗ
+7   
19 апр 20:48:50
TOSHKENT-IBN-SINO
ОЛГА ХАЛК ЖАМОАСИ ЧЕМПИОН ПАХТАКОР БУТУН УЗБЕКИСТОН САНБИЛАН АЛЛОХ ХОХЛАСА ЮТАМИЗ
+6   
19 апр 21:50:55
Paxtakor muhlisi
ПАХТАКОРГА.ОМАД.ЭРТАГА.СЕВИМЛИ.ПАХТАКОР.ЖАМОАМИЗДАН.ГАЛАБА.КУТИБ.КОЛАМИЗ.БУШ.КЕЛМАНГ.ЙИГИТЛАР.ОЛГА.ПАХТАКОР.
+6   
19 апр 20:48:46
TOSHKENT-IBN-SINO
ОЛГА ХАЛК ЖАМОАСИ ЧЕМПИОН ПАХТАКОР БУТУН УЗБЕКИСТОН САНБИЛАН АЛЛОХ ХОХЛАСА ЮТАМИЗ
+5   
20 апр 00:40:49
Нарзилло
Ватан шаъни учун ФАКАТ ГАЛАБА !!!!!!
+5   
19 апр 22:18:08
donik
Iltimos Pahtakori chaynamoqchi boʻganla ertaga serial koʻrila undan koʻra.
+5   
19 апр 21:07:22
Футбол мухлислар учун
Осие майдонларида кайси жамоамиз уйнаса биз хар бир жамоамизни куллаб кувватлаймиз хар бир жамоамизга омад ва галабалар тилайман Куконимизга хам мана шундай турнирларда катнашиш насиб этсин Олга Узбекистон Пахтакор,АГМК,Насаф жамоаларига омад ва зафарлар тилайман
+4   
19 апр 22:16:01
Spartak1982
Иншаоллох эртага ютамиз давай Пахтакор узингни курсатадиган вакт келди.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика