Питер Крауч Гиннес рекордлари китобига киритилди
09 окт 2017 14:10
Янгиликлар
Питер Крауч Гиннес рекордлари китобига киритилди
"Сток Сити" ҳужумчиси Питер Крауч энди юксак натижа қайд этган футболчилардан бирига айланди.
Форвард ўзига хос натижа билан Гиннес рекордлари китобидан жой олди. У Англия Премьер-лигаси ўйинларида бош билан гол уриш бўйича рекорд ўрнатди. Краучнинг АПЛда киритган 105та голидан 38таси бош билан урилган. Ушбу натижа Гиннес китобига кириш учун етарли бўлди.
Фикрлар