UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15Фергюсон сақичи 390 минг фунтга сотилди  7 10:13Ўзбекистон - Уругвай. Жамоалар қандай рангли либосда майдонга тушишлари маълум  11 10:08"Интер" жазоланди  1 09:55ПСЖ ва МЮ Дуглас Коста учун курашади   0 09:50Лоран Блан мураббийлик фаолиятига қайтиши мумкин   0 09:35Касильяс қачонгача футбол ўйнашда давом этишини маълум қилди   1 09:14“Интер” “Тоттенхэм”дан Перишич учун қанча маблағ талаб қилаётгани маълум бўлди   2 08:57Роналду: “Мадрид менга жуда кўп нарса берди”   16 08:35“Ювентус” “Айнтрахт” ҳужумчиси учун 40 млн евро таклиф қилди   0 08:23Пато А Cерияга қайтмайдиган бўлди   2 08:00Костас Манолас фаолиятини МЮда давом эттириши мумкин   0 03:49Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  5 03:20Лукакуда муаммо борми?  5 03:06 Италия терма жамоаси аъзоси машғулот пайтида жароҳат олди  1 02:45Алькасер гол уриш бўйича Мбаппе ва Мессини ортда қолдирди  2

Писмиқ Моуриньо Янгиликлар

Писмиқ Моуриньо

Жозе Моуриньо “Сити”нинг чемпион бўлишини бир ҳафта кутмади.

8 кун – Жозе Моуриньо шунча вақт кутганида “Манчестер Сити” сўнгги тўрт йилда илк марта чемпион бўларди.

"Манчестер Юнайтед" - "Вест Бромвич" 0:1

Аввалига МЮнинг ўзи “шаҳарликлар”нинг чемпион бўлишини кечиктирди, дербида ғалаба қозониб, “Ливерпуль” билан учрашувдан олдин Пеп жамоасига ёмон кайфият тақдим этди.

Матбуот анжуманида Пеп Гвардиола “Юнайтед”нинг мағлубиятга учрамаслигини ва гольфга кетишини айтди. Шу боисдан Пеп ўйинни кўргандан фойда йўқлигини тушунтирди. Кейинчалик Жозе циркдаги томошасини кўрсатди.

Гвардиола: "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Бромвич"га ютқазмайди"

“Бромвич” айни дамдаги ҳолати билан “Юнайтед”га тайёр “гўшт” бўлиши кутилганди. Биринчидан, жамоа 20-ўринда, бу эса 20 жамоа орасидан сўнггиси дегани. Иккинчидан, “Юнайтед” Англия кубоги доирасида “Тоттенхэм”га қарши ўйиндан олдин “иблислар” даҳшатли ўйин намойиш этиши кутилганди. Учинчидан, Моуриньо жамоаси ўтган турда Манчестер дербисида “Сити”ни таслим этди. Бироқ тўртинчи жиҳати ҳам бор, “Вест Бром” учун ҳар бир очко сув ва ҳаводек зарур. Шу боисдан ҳам улар МЮ билан учрашувга “ўлигини ташлаши” аниқ эди. Мағлубият эса Чемпионшипга тушиб кетиши мумкин бўлганди. Кўрдингизми, бир ўйин орқали икки масаладан бири ҳал бўларди. Ёки “Сити” чемпион, ёки “Вест Бром”нинг Чемпионшипга “учиши”...

Албатта, ЕЧЛ доирасида 1:5 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин катта танқидга учраган Пеп Гвардиоланинг “Сити”си қўлга киритган чемпионлик мухлисларга татиши қийин. Бироқ Англия жамоалари халқаро ўйинлардан кўра, миллий чемпионатдаги ғалабаларни яхши кўришади.  Албатта, чунки сен “Лестер” эмассан ва ҳар қандай ҳолатда ҳам чемпионлик сен учун биринчиси эмас, балким охиргиси ҳам эмасдир. Демоқчимизки, “Сити” ҳар доим олдига юқори мақсадларни қўядиган ва шунга эришиш учун қаттиқ меҳнат қиладиган жамоа. Жозе бошқарадиган жамоалар эса унинг кайфиятига қараб ўйнайди.  Шогирдлари ютса аъло қайфиятда бўлади, ютқазса йиғламайди. Шу орқали рақибининг байрам қилишини хоҳламайди.

Балки Моуриньо Англия кубоги доирасида “Тоттенхэм”га қарши ўйиндан олдин ўзини кўрсатгиси келмагандир. Энди у ушбу баҳсга фантастик тактикани ўйлаб топиши керак.  

"Мен қоламан ва ҳеч нимани ўзгартирмайман". Моуриньо "Севилья" билан ўйиндан кейин дардларини тўкиб солди

У ҳақиқий писмиқ, Пепни гольфга юбормади, совринни тақдим этди. Бир вақтлар “Ливерпул”га қарши ўйиндан олдин “автобус”дан воз кечишини айтганди, бироқ учрашувда яна шундай услубни танлади. Жозе – ажабтовур, унинг нима қилишини олдиндан билиб бўлмайди.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг