

"Менимча "Ювентус" Искони сотиб олиши керак. Италияда умуман бошқа даражада ўйнашади. Лекин, жамоа Чемпионлар лигасини ютиши керак. Клуб ярим ҳимоясини кучайтириш борасида ишлаши зарур. Аллегрини ҳам марказий ярим ҳимоячи етишмаётганини ҳис қилган пайтлари ҳам бўлди.
Улар Роналдуни олиб келишди, аммо клубдагилар унга тўп узатадиган футболчи йўқлигини тушуниб етишгани йўқ. Хавбекларнинг аҳамияти жуда юқори", - дея Пирлонинг сўзларини келтирди Sky Sport Italia нашри.
Жорий мавсум Иско "Реал" сафида 23 та ўйинда қатнашди ва 3 та гол, 2 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.




