UZ

Сўнгги янгиликлар

08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   3 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  15 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   12 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0

Пирло: “Ювентус” 20 дақиқадан кейин ўйнай бошлади” Янгиликлар

Пирло: “Ювентус” 20 дақиқадан кейин ўйнай бошлади”

“Ювентус” бош мураббийи Андреа Пирлов А серия 26-тури доирасида “Лацио” (3:1) устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.

“Биз ўйинни ёмон бошладик, орқа чизиққа ноқулай тўп узатилганидан кейин гол ўтказиб юбордик. Аммо таркибимизда бир қатор етакчи футболчилар йўқ бўлишига қарамай, жамоа тезда ўзига келиб олди ва кутилган ўйинни кўрсатиб берди.

Голдан кейин ташаббусни ўз қўлимизга олишга уриндик, доимий тарзда ўйин темпини оширдик ва бу муҳим эди. Бу баҳс финалга тенг эканлигини билардик, айрим футболчилар ўзлари учун бироз бошқачароқ позицияда ҳаракат қилишларига қарамай, йигитлар ғалаба учун борини беришди. 

Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Данило майдон марказида ўйнашга тайёр эди, Бернардески эса чап қанот ҳимоясида кўрсатган ўйини таҳсинга лойиқ. Барчасидан ҳам жамоанинг ғалабага бўлган ишончи менга кўпроқ ёқди. Шундай муҳим беллашувда жамоа мағлуб бўлиб туришига қарамай, йигитлар муросасизлик билан ғалаба учун ҳаракат қилишди. Бундай кайфиятнинг тўп тепишни жудаям қадрлайман.

Бугун биз ўйинни 20 дақиқадан кейин бошладик. Бир қатор футболчиларимиз энди сафга қайтгани, айримлар эса ўзлари учун бегона бўлган позицияда ҳаракатлангани бунга сабаб бўлди дейиш мумкин. Аммо битта таркиб билан бир неча йиллардан буён тўп тепаётан “Лацио”га қарши бундай ўйин кўрсатиш осон иш эмас”, деди  Пирло.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика