UZ

Сўнгги янгиликлар

13:06Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  3 12:37Эшитдик-да! Ўзбекистон кубоги 2-турининг камида 4 та ўйинида VAR ишлайди  5 12:14"Милан» "Фулхэм" ҳимоячиси учун курашишга тайёр  3 11:30"Барселона" АПЛ клубининг Рафинья бўйича 60 миллионлик таклифини рад этди  1 11:12“Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа  24 10:48«Байер» ёзда бир нафар етакчисини сотади. Нега?  1 10:00Sofascore. Ҳожимат Эркиновнинг кечаги ҳаракатлари неча баҳога баҳоланди?  0 09:37Ўзбекистон кубоги. ОКМК "Арал академия"ни ўз майдонида қабул қилади  3 09:14«Бу шармандалик». Почеттино «Челси» футболчилари пенальти тепиш учун кечган жанжал ҳақида гапирди  14 08:50Ўзбекистон ОТЖ сардори Осиё кубогига тайёргарлик ҳақида фикр билдирди  15 08:34Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа  9 08:30U-23 Осиё Кубоги. Австралия - Иордания 0:0   0 08:25U-23 Осиё Кубоги. Қатар - Индонезия 2:0   0 08:20Туркия чемпионати. "Аланяспор" - "Галатасарай" 0:4   0 08:15АПЛ. "Челси" - "Эвертон" 6:0   0

Пирес Роналду ҳақида: "Уни ҳақорат қилишарди" Янгиликлар

Пирес Роналду ҳақида: "Уни ҳақорат қилишарди"

"Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси Роберт Пирес собиқ "Манчестер Юнайтед" ўйинчиси, ҳозирда эса "Ювентус" шарафини ҳимоя қилаётган Криштиану Роналдуга қарши ўйиндаги хотиралари билан ўртоқлашди.

"Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси Роберт Пирес собиқ "Манчестер Юнайтед" ўйинчиси, ҳозирда эса  "Ювентус" шарафни ҳимоя қилаётган Криштиану Роналдуга қарши ўйиндаги хотиралари билан ўртоқлашди.

"Мен унинг ўйинини илк бор кўрганимда бу йигит жуда тезкор деб ўйлаганман. У тезлашганида, уни тўхтатиб қолиш осонмасди. Бу каби ўйин билан ажойиб таассурот қолдирарди.


Ўшанда Роналду ҳозирги даражасига эриша оладими, деб сўраш қийин эди, лекин у тезда совринларни қўлга киритадиган машинага айланди. У "Манчестер Юнайтед"да ҳам, "Реал"да ҳам, Португалия терма жамоасида ҳам обрў қозонди ва совринларга эга чиқди.

"Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйинлар ҳар доим қайноқ руҳда ўтарди. Криштиану жуда кўп финт ишлатарди ва буни инглизлар унча ёқтирмаган. Улар Кришни ҳақоратлашарди. Сиз англияликларга қарши бундай ўйнай олмайсиз, айниқса "Арсенал"нинг уй стадионида.


Аввалига уни қабул қилиш қийин кечди. Англиядаги футбол бошқа давлатлардан фарқ қилади. Аммо Роналду бу муҳитга тезда ўрганиб кетди ва охир-оқибат Премьер-лиганинг энг яхши футболчиларидан бирига айланди.

Роналдуга келсак, айтадиган асосий жиҳат бу унинг голларидир. У голларини мукаммал даражада киритади. Унинг мақсади гол уриш ва соврин ютиш. Криштиану машина", — дея таъкидлади Пирес.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика