UZ

Сўнгги янгиликлар

19:19"Барселона" ва "Сити" вакиллари "Лейпциг" футболчиси агенти билан учрашишди  0 18:54УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди  2 18:15Келаси мавсум Англия Кубогида жиддий ўзгариш рўй беради  2 18:00Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди  3 17:42Ўзимизнинг карикатура. Улар қандай қилиб ЕЧЛдан чиқиб кетишди?  0 17:20Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди  3 16:42Пенальтилар қайтаришда Лунинга ким ёрдам бергани маълум бўлди  12 16:17Иродали Усмонов!  1 16:11Артета: "Биз ҳали ҳам АПЛ чемпионлиги учун курашяпмиз"  1 16:00Setanta Sports+ Спортнинг ҳақиқий мухлислари учун  3 15:10"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди  2 15:00Зафармурод Абдираҳматов: "Мусобақа энди бошланди, хотиржамликка берилиш керак эмас"  11 14:42Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди  9 14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  3 13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  3

Пирес Роналду ҳақида: "Уни ҳақорат қилишарди" Янгиликлар

Пирес Роналду ҳақида: "Уни ҳақорат қилишарди"

"Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси Роберт Пирес собиқ "Манчестер Юнайтед" ўйинчиси, ҳозирда эса "Ювентус" шарафини ҳимоя қилаётган Криштиану Роналдуга қарши ўйиндаги хотиралари билан ўртоқлашди.

"Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси Роберт Пирес собиқ "Манчестер Юнайтед" ўйинчиси, ҳозирда эса  "Ювентус" шарафни ҳимоя қилаётган Криштиану Роналдуга қарши ўйиндаги хотиралари билан ўртоқлашди.

"Мен унинг ўйинини илк бор кўрганимда бу йигит жуда тезкор деб ўйлаганман. У тезлашганида, уни тўхтатиб қолиш осонмасди. Бу каби ўйин билан ажойиб таассурот қолдирарди.


Ўшанда Роналду ҳозирги даражасига эриша оладими, деб сўраш қийин эди, лекин у тезда совринларни қўлга киритадиган машинага айланди. У "Манчестер Юнайтед"да ҳам, "Реал"да ҳам, Португалия терма жамоасида ҳам обрў қозонди ва совринларга эга чиқди.

"Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйинлар ҳар доим қайноқ руҳда ўтарди. Криштиану жуда кўп финт ишлатарди ва буни инглизлар унча ёқтирмаган. Улар Кришни ҳақоратлашарди. Сиз англияликларга қарши бундай ўйнай олмайсиз, айниқса "Арсенал"нинг уй стадионида.


Аввалига уни қабул қилиш қийин кечди. Англиядаги футбол бошқа давлатлардан фарқ қилади. Аммо Роналду бу муҳитга тезда ўрганиб кетди ва охир-оқибат Премьер-лиганинг энг яхши футболчиларидан бирига айланди.

Роналдуга келсак, айтадиган асосий жиҳат бу унинг голларидир. У голларини мукаммал даражада киритади. Унинг мақсади гол уриш ва соврин ютиш. Криштиану машина", — дея таъкидлади Пирес.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика