UZ

Сўнгги янгиликлар

19:17"Лейпциг" Хави Симонсни яна бир йил ўз сафида олиб қолмоқчи  0 18:54"Байер" ҳимоячиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  1 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  4 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  7 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  3 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  4 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  19 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  14 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  6 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  7 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  31

Пиоли: "Златан кейинги ўйинларда ҳам бизга керак" Янгиликлар

Пиоли: "Златан кейинги ўйинларда ҳам бизга керак"

"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли "Спарта"га қарши ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Асосийси - жамоа ўйинни ўқимоқда ва майдонга тушганда ўзини йўқотиб қўймаяпти.

Биз "Рома"га қарши ажойиб ўйин ўтказиб, ушбу баҳсга етиб келдик. Ўшанда бугунгидан кўра кўпроқ вазиятни назорат қилиб тургандик. Бугун эса барча режалар амалга ошди.

Мени қувонтираётган жиҳат шундаки, футболчилар ўсишда, рақобатлашишда давом этмоқда. Шу сабабдан асосий таркибини танлаб олиш жуда қийин иш бўлмоқда.

Биз кучли жамоа бўлишни истаяпмиз ва шунга яраша йўл танлаб, унда одимлаяпмиз.

Златаннинг бир тайм ўйнашини ўйиндан олдин биларди. Бу ўзгариш режа бўйича амалга оширилди. Златан - чемпион. Унинг кейинги ўйинларда ҳам таркибда бўлишини истаймиз. Олдинда қийин ўйинлар жуда кўп. Якшанба кунги баҳсда ҳам Златан таркибдаги балансни ушлаб туриши керак.

Тонали бугунги ўйини орқали олдинга икки қадам ташлади. У ушбу мавсум бошланиш арафасида жамоага келиб қўшилди. Унинг ривожланиш босқичи менга жуда ҳам ёқмоқда. Сандро ҳужумларга креативлик бағишлай олади", - деди Пиоли.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика