Пиоли: "Почтачи бўлишим мумкин эди"

Mirjalol Normatov
1 янв 2022, 13:38
Ўтган мавсумда "Милан"ни чемпионлик шоҳсупасига қайтарган мутахассис Стефано Пиоли чемпионлик учун кураш ва оиласи ҳақида гапирди.

"Умид қиламан. Ҳозирда фақат ижобий жиҳатлар ва муваффақиятлар ҳақида ўйлаш керак. Агарда "Наполи" шундай темпда ўйнашда давом этса, 100 очко олиши аниқ. Бунда эса чемпионлик учун бизга ҳеч нима ёрдам бера олмайди. Улар ғалабага эришишмоқда ва бунга лойиқ. Бироқ ҳали кураш олдинда.

Оилам? Отам кичкиналигимда жуда кўп иш алмаштирарди, ҳар хил ишлар билан шуғулланарди. Оиламизда онам ҳам ишлаган. Биз эса уч ўғил фарзанд эдик. Агарда футбол бўлмаганимда почтачи бўлардим. Шу иш ҳам менга жуда ёққан", - деди мутахассис.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›