UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  1 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   0 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  5 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  4 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  3 00:00АПЛ. "Арсенал" — "Челси" (онлайн ҳисоб)  11 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  150 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  28 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  16 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  4

Пиоли дербидан олдин нималар деди? Янгиликлар

Пиоли дербидан олдин нималар деди?

Эртага Италия Кубоги доирасида Милан шаҳрининг икки жамоаси ўзаро тўқнаш келади.

"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли ушбу учрашувдан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Италия Кубоги каби қизиқарли турнирда иштирок этиш жуда ёқимли, нимчорак финалдамиз, олдимизда муҳим ўйинлар бор. А Серия эса бошқа тарих. Ундаги ўйинлар эса муҳимлигини сақлаб қолади.

Биз "Аталанта"дан мағлуб бўлиб ушбу ўйинга етиб келяпмиз. Бу мағлубиятдан етарлича хулосалар чиқардик. Биз совринни қўлга киритмоқчимиз.

Ҳа, қуръада унчалик омад чопмади, бироқ қайд этиш керак, Кубокни ютишни истаётган клуб исталган рақибни ютиши шарт.

Беннасер ўзини яхши ҳис қиляпти, бироқ у 30 январь куни бўладиган "Болонья"га қарши ўйингача майдонга тушмайди. Чалханоглу эса ҳали тайёр эмас.

Манжукич, Тонали, Калулуда эса муаммолар бор. Буни қанчалик жиддийлигини билиб олиш учун эртанги кунни кутиш керак", - деди Пиоли.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика