Пике ёзда яна бир клубни сотиб олишга яқин бўлган
10 окт 2019 23:41
Янгиликлар
Пике ёзда яна бир клубни сотиб олишга яқин бўлган
"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике ўтган ёзда Англиянинг "Ноттс Каунти" клубини сотиб олишни режалаштирганди.
"ESPN" хабарига кўра, футболчига тегишли бўлган "Kosmos Global Holding" компанияси клуб раҳбарияти билан бу борада музокаралар олиб борган. Бироқ клубнинг собиқ эгаси Алан Хардининг солиқдан ва футболчилардан қарзи туфайли савдо амалга ошмаган. Кейинчалик клуб бошқа бир бизнесменга сотилган.
Эслатиб ўтамиз, Пике айни дамда Испаниянинг 3-дивизионида қатнашаётган "Андорра" клубининг эгаси ҳисобланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар