Пике йўл полицияси билан юзага келган ҳолат учун узр сўради

Aslanov Jasurbek
16 окт 2014, 08:29
"Барселона" ҳимоячиси Херар Пике 12 октябрда Каталониянинг тунги клубларидан бири атрофида икки йўл полициячиси билан юзага келган ҳолат учун узр сўради.

Эслатиб ўтамиз, Пике укаси Маркга ён босиб, полициячиларни унга ноҳақ жарима ёзганликда айблайди ва уларга нисбатан "ширин" сўзларни ишлатади.

"Мени гапларимни бўрттиришибди, аммо ҳар қандай вазиятда ҳам афсусдаман. Хато қилдим, бошқа қайтарилмайди" — дейди Пике.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com