

"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике жамоанинг инқирозини муҳокама қилиш мақсадида кечки овқат ташкил қилади.
Пике жамоадошлари билан бирга дам олиш ва жамоадаги муаммоларни муҳокама қилиш орқали футболчиларнинг руҳиятини кўтармоқчи.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" жорий мавсум Ла Лиганинг 6 туридан сўнг, 10 очко жамғарган ҳолда 5-ўринда бормоқда.



