Пике фаолиятини якунламоқчи эмас

Mirjalol Normatov
27 мар 2022, 10:51
"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике ушбу мавсумдан кейин фаолиятини якунламоқчи эмас.

"Футболдаги фаолиятим - ушалган орзу. Энди бу ердаги саргузаштни кучим етгунча кўравераман. Умид қиламанки, ниятлар ва режалар ўзгармайди.

"Барселона" таркибида 600та ўйин - жуда зўр кўрсаткич. Аммо шу билан бирга ёшим ўтаётганини ҳам ҳис қиляпман", - деди Пике.

Пике ушбу мавсум "Барселона" таркибида ЛаЛиганинг 24 ўйинида қатнашиб, 1 гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FCB