

"Биз 4-5 та гол уришимиз мумкин эди. Улар икки маротаба дарвозамиз олдига яқинлашишди ва битта гол уришди. Ўйиндан яхши таассуротлар қолди, лекин натижадан эмас.
Баъзи ўйинларда вазиятларни голга айлантириш қийин кечмоқда. Агар имкониятлар бўлса, биз гол урмоқдамиз. Бу ишонч масаласидир. Биз юқори даражадаги рақибга қарши яхши ўйин ўтказдик. Натижа ёмонроқ, ютишни истагандик.
Бундай ўйин билан Европа Лигасини ютишимиз мумкин. Агар иккинчи бўлимдагидек вазиятлар яратсак, голлар ҳам бўлади ва биз кейинги босқичга чиқамиз", - деди Пике.



