

"Эртанги баҳс жуда муҳим. Унда ярим финал масаласини ҳал қилмоқчимиз. "Атлетико"дек рақибга жамоамиз нега барча совринларни ютаётганини кўрсатишимиз лозим. Эртага планкани янада тепароқ кўтариш имкони бўлади.
Бу баҳс борасида шубҳалар йўқ. Ғалаба қозонишимизга ишонаман. Финалда ўйнаш учун бор имкониятимизни ишга соламиз. Ўз кучимизга ишонамиз, чунки жамоамизда жаҳоннинг энг яхши футболчилари тўп тепади.
Чемпионлар лигаси жуда қийин турнир. Барча учрашувларда ғолиб бўлиш осон эмас. Биз яна бир "олтин хет-трик" қайд этишга ҳаракат қиламиз.
Энди "Ателтико"га қарши баҳсга олдингиданда бошқача тайёргарлик кўрамиз. Ўзимизни яхши ҳис қиляпмиз" - дейди Пике.



