Ўйиннинг 86-дақиқасида Пике лондонликлар ҳужумчиси Дэнни Уэлбекни йиқитди ва туркиялик ҳакам Жунейт Чақир унга сариқ карточка кўрсатди. Энди каталонияликлар ҳимоячиси 16 март куни "Камп Ноу"да бўлиб ўтадиган жавоб учрашувини ўтказиб юборади.