ПФЛдан муносабат: Станоевичнинг карточкалари текширилади

Бироз аввал сайтимиз журналисти Ф. Рўзиевнинг "Насаф"дан 3 очко олиб ташланиши мумкинлиги тўғрисидаги мақоласи эълон қилинди.

Бу борада ЎзПФЛ бош директори ўринбосари Лазиз Қўчқоровнинг фикрларини олдик:

"Мақолани ўқидим. Ростан ҳам ПФЛ сайтига киритилган маълумотлар бўйича Марко Станоевич "Сурхон" билан ўйинда 4-сариқ карточкасини олган.  Бунай ҳолатда "Қўқон-1912" билан учрашув ўтказиб юборилиши керак эди. Аммо протоколларни сайтга киритиш жараёнида хатоликка йўл қўйилган бўлиши мумкин. "Насаф"нинг барча учрашувларидаги протоколларни бошқатдан текшириб, тез орада бу ҳақда расмий маълумот берамиз".


Манба: championat.asia