UZ

Сўнгги янгиликлар

23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:17Европа лигаси. "Милан", "Ливерпуль" ва "Байер" иштирокидаги ўйинларнинг бошланғич таркиблари маълум  1 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   0 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  14 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  6 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  4 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0 20:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Кувайтга қарши ўйинга тайёргарликни бошлади  2 20:25Ковачичнинг пенальтидан тепган зарбаси йўналишини топишда Лунинга жамоадоши ёрдам берди  4 20:18Сенсация! Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди  10 20:08"Аркадағ" кетма-кет ғалабалар сони бўйича "Реал", ПСЖ ва "Манчестер Сити"дан олдинда  14

ПФЛ Самвел Бабаянни жазолади Янгиликлар

ПФЛ Самвел Бабаянни жазолади

Теглар :  Самвел Бабаян
Самвел Бабаян Суперлига 18-тури доирасидаги “Пахтакор” — “Навбаҳор лочинлари” футбол клублари иштирокидаги учрашув давомида ҳам техник зона учун амалда бўлган Регламент талабларини қўпол равишда бузди ҳамда ЎзПФЛ комиссарига нисбатан беписанд муомалада бўлди.

“Навбаҳор лочинлари” футбол клуби бош мураббийи маслаҳатчиси Самвел Бабаян Суперлиганинг 17-тури доирасидаги “Навбаҳор лочинлари” — АГМК футбол клублари ўртасидаги учрашув давомида “2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”нинг 18.20-бандини бузганлиги учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитаси 2021 йил 10 сентябрь кунги 17-сонли қарори билан мутахассисга нисбатан жарима интизом чорасини қўллаган эди.

Шунга қарамай, Самвел Бабаян Суперлига 18-тури доирасидаги “Пахтакор” — “Навбаҳор лочинлари” футбол клублари иштирокидаги учрашув давомида ҳам техник зона учун амалда бўлган Регламент талабларини қўпол равишда бузди ҳамда ЎзПФЛ комиссарига нисбатан беписанд муомалада бўлди.

Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси “Навбаҳор лочинлари” мутахассиси Самвел Бабаяннинг Суперлига 19-туридан ўрин олган “Турон” – “Навбаҳор лочинлари” ўйини вақтида техник зонада ҳаракатланишига нисбатан чеклов қўяди ва унинг лицензиясини 1 та тур учун бекор қилади. Шунингдек, Самвел Бабаянга нисбатан белгиланган жарима тўлови тўлиқ тўлаб берилмагунига қадар, у ЎзПФЛ байроғи остида ўтадиган мусобақаларда техник зонага киритилмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Металлург” бош мураббийи Жасур Абдураимов Регламент талабларини икки қайта бузгани учун шундай жазога лойиқ кўрилганди.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика