ПФЛ кубогининг иккинчи ярим финалида "Машъал" - "Обод" ўйнайди

"Машъал" 17 февраль куни ПФЛ кубогининг ярим финал баҳсини ўтказади.
Бугун ярим финалдаги рақибимиз маълум бўлди. "Обод" - "Бунёдкор-2" учрашувида ғалаба қозонган биринчилик вакили "Обод" ярим финалда "газчилар" билан ўйнайди. Бу ўйин 17 февраль куни ЎФФ сунъий майдонида 14:00 да старт олади.

Айтиб ўтиш керакки, айнан "Обод" ўтган йили бўлиб ўтган ПФЛ кубогининг финалида тўқнаш келган ва унда "Машъал" 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб бу соврин соҳибига айланган.

Бу баҳснинг ўйин қайдномаси қуйидагича бўлган эди.

ПФЛ кубоги-2014
Финал.
"Обод" - "Машъал" 1:3
Голлар:
Карим Нурматов 89 - Отабек Нарзуллаев 14, Виктор Клишин 45, Баҳодир Муртазоев 85.

"Обод": Бекзод Омонуллаев, Ғайрат Умиров, Артур Абдураҳмонов, Дониёр Ҳасанов, Шерзод Жамиков, Бахтиёр Ҳасанов, Обид Ҳакимов, Мирзоҳид Мирсаидов, Камолиддин Тожибоев, Билолхон Тошмирзаев, Фаррух Мирюнусов.
"Машъал": Ботир Носиров, Саламат Қуттибоев, Дилявер Ваниев, Қаҳрамон Баҳодиров, Зафар Тўраев, Отабек Нарзуллаев, Жаҳонгир Абдумўминов, Сирож Ҳамроев, Жамшид Ҳасанов, Виктор Клишин, Зоҳир Қўзибоев.


Эслатиб ўтамиз, биринчи ярим финал баҳсида "Шўртан" - "Қўқон-1912" ўйнайди.

Манба: fcmashal.uz