ПФЛ Кубоги-2014: «Пахтакор-2»га интизомий чора кўрилди

Narzulla Saydullayev
18 фев 2014, 16:04
ПФЛ Кубоги-2014 чорак финали доирасидаги «пахтакорчилар»нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етган «Обод» – «Пахтакор-2» учрашувида «пахтакорчилар» таркибида тегишли тартибда расмийлаштирилмаган ўйинчи майдонга тушгани учун «Пахтакор-2» ПФКга техник мағлубият ёзилди.
ПФЛ Кубоги мусобақаси тўғрисидаги Низом (3-бўлим, 3.8-банд)ни, шунингдек, Ўзбекистон ноҳаваскор ва ярим профессионал футбол клублари ўртасидаги мусобақалар Регламенти (4-модда, 4.27-банд)ни бузгани учун «Пахтакор-2»га техник мағлубият (-:+), «Обод» ПФКга эса техник ғалаба (+:-) ёзилди.

Ушбу учрашувдаги голлар бекор қилинди, огоҳлантиришлар эса ўз кучида қолди.

Шундай қилиб, «Обод» ПФЛ Кубоги-2014 ярим финалида ўйнайдиган бўлди, унга «Қўқон-1912» жамоаси рақиблик қилади. Иккинчи ярим финал баҳсида «Машъал» ва «Олмалиқ» жамоалари ўзаро куч синашади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz