UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  0 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  2 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2

ПФЛ комиссари йўл қўйган кулгили хатолар ҳақида Янгиликлар

ПФЛ комиссари йўл қўйган кулгили хатолар ҳақида

"Қўқон-1912" клуби матбуот котиби Акрамжон Мамадалиев "Сурхон" - "Қўқон-1912" ўйинига ПФЛ томонидан тайинланган комиссар ҳақида баъзи ҳақиқатларни ўзининг фейсбукдаги саҳифа орқали бўлишди.

"Қизиқ ишлар бўляпти. Бугун Термиз шаҳрида U 21 биринчилиги доирасидаги "Сурхон" - "Қўқон-1912" ўйини бўлиб ўтди. Нима бўпти дерсиз. Учрашув қайдномасини тўлдирган ўйин комиссари футболчиларни лицензияси, футболка рақамининг тўғри келишига масъул. Комиссар умуман ўйинга раҳбар, ҳамма унга бўйсуниши шарт. Учрашувда юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай форс-мажор ҳолатларда якунловчи сўзни комиссар айтади. Қуйида бугунги ўйин қайдномасини суратини жойлайман. Мезбонлар таркибига эътибор қаратасиз. Қайдномада 4 ва 14 рақамлар йўқ. Майдонда эса улар бор. Яна қандайдир тушунарсиз рақамдаги футболчи ҳам бор. Умуман бугунги ўйинда комиссар назоратига олиши лозим бўлган 10 лаб хатолар бўлди.(Санаб ўтиришни лозим топмадим). Ўйин комиссари футбол қоидалари ҳаммадан яхши билиши, регламентни тўлиқ ёддан билиши лозим ва биринчи навбатда ўзи унга амал қилиши керак. Комиссарни ҳамма таниши учун бейжиги бўлиши керак кўксида. Комиссарларни меҳмондорчиликка келиб кетадиган замонлари ўтган, энди ишлаш керак", - деб ёзади "Қўқон-1912" матбуот котиби Акрамжон Мамадалиев.

ПФЛ томонидан мазкур ўйинга тайинланган комиссар - Жамшид Имомов


Қайд этиш керакки, янгиланган ПФЛда комиссар "ниқобида" футболга энди кириб келган бир талай янги ходимлар пайдо бўлган. Бундай кулгули ва тушунарсиз ҳолатлар ўтган йилги мавсумда ҳам, жорий чемпионат ўйинларида ҳам давом этмоқда. 

Ўзбекистон чемпионатларида ишлаган комиссарлар ичида ҳақиқий профессионал мақомдаги мутахассислар ичида Санжар Ризаев ва Алим Арифовларни эслаш мумкин. Шунингдек, Баҳодир Мирзаев ҳамда Шерзод Ражабов ҳам бу номга муносиб тарзда ишлаган саноқли мутахассислар қаторида тилга олинади. Ҳозирги пайтда эса ПФЛда комиссар сифатида ташкилотнинг кўплаб ходимлари ишлаб келишмоқда ва натижада мазкур тушунарсиз ҳолатлар ўз-ўзидан пайдо бўлмоқда.

Рейтинг: -54   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика