UZ

Сўнгги янгиликлар

17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  7 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  2 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  2 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  4 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  2 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  5 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  12 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  27 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  5 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  4 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  10

ПФЛ Абрамовнинг айблови ҳамда Никимбаевнинг саволига жавоб қайтарди Янгиликлар

ПФЛ Абрамовнинг айблови ҳамда Никимбаевнинг саволига жавоб қайтарди

Кеча “Динамо” клуби бош мураббийи Вадим Абрамов ЎзПФЛ томонидан ташкил қилинган йиғилишдан чиқиб кетгани ёзилганди.

Кейинроқ Алишер Никимбаев йиғилишда фақатгина Про лицензияси бор мураббийлар иштирок этган бўлса, унда “Нефтчи” вакили Левченко унга нега чақирилгани билан қизиқди. Биз мазкур саволларга жавоб олиш мақсадида ПФЛ матбуот бўлими билан боғландик.

“Йиғилишда фақатгина Про лицензиясига эга мураббийлар қатнашди, дейиш тўғри бўлмайди. Биз унга 14 та Суперлига ҳамда 5 та Про лига клублари вакилларини жалб қилдик. Вадим Абрамов унга таклиф этилмаганди. Сабаби Абрамов Про лицензияси янгиланаётган вақтда айнан имтиҳон куни баҳона билан бошқа давлатга учиб кетган, қолган барча мураббийлар имтиҳонда иштирок этган. ПФЛ лицензияни янгиланган ёки йўқлиги масаласига ойдинлик киритиш мақсадида 1 ой аввал ЎФА Футбол мутахассисларини тайёрлаш марказига сўров берган. Шу вақт ичида бир неча бор мазкур масала эслатилган бўлса-да, улар конкрет жавоб қайтара олмади. Қолаверса, Вадим Абрамовнинг ўзи ҳам бунга беписанд муносабатда бўлди. Шундан келиб чиқиб, Coca-cola Суперлига 19-туридан кейин унинг лицензияси қайтариб олиниши керак эди. Бу ҳақда “Динамо” клуби раҳбарияти огоҳлантирилган. Ҳар қандай ҳолатда ҳам лигада қолиш учун кураш олиб бораётган жамоа режаларини бузиб қўймаслик муҳим эди. Умуман олганда Суперлига иштирокчиси ҳам қандай мураббий билан шартнома имзолаётганини текшириши керак. Агар унда Про лицензияси йўқ бўлса, демак у Суперлигада ишлай олмайди, буни барча жамоа билади”, - дейилади жавобда.

ПФЛ вакиллари лига раҳбари ҳамда Вадим Абрамов ўртасидаги тортишув масаласида қуйидагича жавоб берди:

“Айрим мураббийлар куздан бошлаб Суперлига иштирокчилари сонини 16 тага кўтариш ҳаракатига тушиб қолади. Бу эса спорт принципларининг тўғридан-тўғри бузилишидир. Лига раҳбари Самвел Бабаян томонидан илгари сурилган мазкур масалага асослантирилган жавоблар қайтарди. Яъни, унинг ўзи ҳам жамоалар сонининг ошишини истайди, бироқ Ўзбекистон шароитида бунинг имконияти ҳозирча йўқ. Сабаби, Про лигада “Турон” клубини инобатга олмаса, қолган барча клубларда молиявий муаммолар бор. Бабаяннинг 35 миллион аҳолимиз бор деган фикрига Диёр Имомхўжаев Хитойда 1,5 миллиард аҳоли бор, аммо жамоалар сони 100 та эмас деди. Жанубий Корея ва Қатар лигаларида, жамоаларида пул биздагидан кўпроқ, аммо уларда ҳам жамоалар 16 талик даражага етган эмас. Голландия, Украина, Бельгия каби чемпионатлар ҳам ўз вақтида чемпионатда 12 та клуб билан ташкил қилгани мисол қилиб келтирилди. Бабаян пул топилишини айтганида, унга Наманган вилояти ҳокими каттароқ лавозимга кўтарилса ва унинг ўрнига вилоятга футболга қизиқмайдиган ҳоким келса, сизда пул бўладими, дейилди. Бабаян бунга жавоб бера олмади. Ўз навбатида Диёр Имомхўжаев 26 та ўйин кам эканига қўшилди ва унинг сонини мусобақа форматини ўзгартириш эвазига кўпайтириш масаласини муҳокама қилишга тайёр эканини билдирди. Фақатгина Суперлига ва Про лига ўртасидаги спорт принципи бузилмаслиги керак. Чунки Про лигани ҳозирги даражасига келтириш осон бўлмаган ва уни шу даражада ушлаб туриш аввалгидан икки карра қийинроқ бўляпти. Мана шу вазиятда Абрамов энса қотириб бундан терма жамоа ютишини билдирди ва лига раҳбаридан сизнинг энди терма жамоа ҳақида қайғуришингиз шарт эмас, “Динамо”га жавоб беринг деган жавобни эшитиб, янада асабийлашди. Унда нега шунча одамни чақирдинглар деган саволига эса биз сизни чақирмаганмиз, деди. Шундан кейин Абрамов зални тарк этди. Бу ерда ҳеч қандай ҳақорат йўқ, қолганлар ҳам буни тасдиқлаши мумкин”.

“Нефтчи” устозининг йиғилишга таклиф этилиши эса унинг Регламент талабларига ҳурмат билан муносабатда бўлаётганидан келиб чиқади. Чунки клубда Про лицензиясига эга мутахассис бор. Қолаверса, Левченко ҳам мазкур лицензия учун таҳсилни давом эттиряпти. Биз фикр олиш мақсадида де факто клубда асосий ролни бажараётган мутахассисни таклиф қилдик. Никимбаевнинг саволи ўринли, аммо провакацияга яқинроқ. Умуман олганда биз бунга ажабланмай қўйганмиз”, - деб жавоб берди ПФЛ матбуот хизмати. 

ПФЛ матбуот хизмати йиғилишда иштирок этган барча мутахассисларга миннатдорчилик билдирди. Унда жуда кўплаб долзарб масалалар кўтарилган, ҳакамлик муаммоларига ҳам жиддий эътибор қаратилган.

Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика