UZ

Сўнгги янгиликлар

18:07Гави: "Тер Штеген – клуб афсонаси, уни ҳурмат қилиш керак"  0 17:38"Милан" Влаховични олиш учун ярим ҳимоячисидан воз кечадими?  0 17:10Гонконгга келган Златан Ибрагимович Брюс Ли билан "куч синашди", Гвардиол Хорватия махсус кучлари машғулотида қатнашди, Гвардиола мўйлов қўйди. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  1 16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 15:58Суперлига. 16-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  1 15:26"Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" Шешко учун курашади  1 14:57"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди  0 14:29CAFA турнирида иштирок этадиган терма жамоага бош мураббий тайинланди  2 14:03Трамп Бразилия фуқароларининг ЖЧ-2026га келишига тўсқинлик қилиши мумкин  4 13:34ЦСКА футболчиси Гайич Файзуллаевга Туркиядаги фаолиятини муваффақиятли ўтказишни тилади  2 13:05Пул топишни "Пахтакор"дан ўрганиш керак  14 12:39​Ўзбекистон терма жамоаси тажрибали ҳимоячисига Озарбайжондан қизиқиш бор  2 12:08Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси Гонконгга йўл олмоқда  8 11:47Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Осиё Кубогида осон рақиблар бўлмайди"  5

ПФЛ. 3 та ҳолат бўйича олинган сариқ карточка учун жарима тўланади Янгиликлар

ПФЛ. 3 та ҳолат бўйича олинган сариқ карточка учун жарима тўланади

Теглар :  ПФЛ
Лига жорий мавсум тоза ўйин вақти ва жисмоний тайёргарлик масаласига алоҳида эътибор қаратишни мақсад қилган.

Бу чемпионат савияси янада ошиши йўлида муҳим қадам ҳисобланади. 

Расмий сайт орқали 2023-йилги мавсумда тоза ўйин вақти масаласи ёритиб борилди. Бу билан Лига антифутболга сабабчи бўлаётган футболчилар, мураббийлар ва албатта ҳакамлар масаласига урғу берди. Афсуски, аксар ҳолатларда ижобий натижа қайд эта олмаётган клуб ёки расмий шахс ҳакамлик мавзусини асосий планга олиб чиқишга ҳаракат қилади. Лига эса қатор ҳолатларда салбий натижага ҳакам эмас, ўз ишига профессионал муносабатда бўлишни уддалай олмаётган футболчи ёки мураббийлар ҳам бирдек жавобгар эканлигини исботловчи фактларга эга. Қулай имкониятлардан фойдалана олмаслик, тўпни арзимаган ҳолатларда йўқотиш, жисмоний тайёргарлик масаласи каби ҳолатлар бир четда қолиб, асосан ҳакам қарори муҳокама қилинадиган жиҳатлар жорий мавсум инобатга олинади. Ҳакам ҳам, футболчи ҳам, мураббий ҳам хатолардан ҳоли бўла олмайди. Қасддан қилинаётган хатоларга нисбатан ҳакамларга жиддий чоралар кўрилаётгани маълум. 

Тоза ўйин вақтига путур этказаётган ҳолатлардан бири сифатида ўтган мавсум битта учрашувда бир ўзи 12 дақиқа вақтни йўқ қилган дарвозабонга эътибор қаратилганди. Шунингдек, вақтни ҳакам билан тортишиш учун кетказаётган, ВАР мутахассиси билан боғланаётган ҳакамга ўз ишини бажаришда ҳалал бераётган футболчи ва мураббийлар учраб туради. Айёрлик билан ҳакамни чалғитишга бўлган уринишлар ҳам йўқ эмас. Шулардан келиб чиқиб, қуйидаги ҳолатлар бўйича огоҳлантирилган футболчилар 2024-йилдан бошлаб жаримага тортилади: 

а) ўйин вақтини чўзиш оқибатида олинган сариқ карточка;

б) ҳакам билан тортишиш оқибатида олинган сариқ карточка;

с) ҳакамни чалғитиш (симуляция) оқибатида олинган сариқ карточка.

Ассоциация ҳамда Лига Тартиб-интизом масаласини тартибга солувчи регламентга киритилаётган ўзгаришлар тўлиқ тасдиқлангунига қадар ўзаро келишган ҳолда мазкур масала кучга киришини кечиктирмасликка қарор қилди. Аввалроқ футболчининг функционал ҳолатини масофадан туриб мониторинг қилиш имконини берувчи технология ва унинг хулосалари Ассоциацияга тақдим этилиши жиддий назоратда бўлиши айтилганди. Шунингдек, ҳар бир футболчи статистикасини ҳисоблаб борувчи компания билан ҳам тез орада Суперлиганинг барча клуби шартнома имзолайди. Бу ўз навбатида ўз позицияси ва йўналишида энг яхшиларни саралаш имкониятларини кенгайтиради.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика