UZ

Сўнгги янгиликлар

13:43"Трабзонспор" Андре Онанага доимий шартнома таклиф қилди  0 13:16Ҳимоя чизиғида "катта тозалаш": "Интер" фахрийлар билан хайрлашишга тайёр  2 12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  2 12:27Файзуллаев Уругвай билан ўйнамайди  3 12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  4 12:05Реда Ҳани: "Мазкур беллашув Ўзбекистондаги сингари бизнинг мураббий учун ҳам биринчиси эди"  1 11:47Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ҳакамлар академиясида малака оширади  0 11:35Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Чақирув Лигаси ўйинларида!  0 11:24Ўзбекистон U-18 термаси Озарбайжон билан муроса кўчасини танлади  1 11:10Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар Осиё чемпионати саралаш босқичида ишлайди  0 10:46"Арсенал" туркиялик футболчи учун катта суммадан воз кечишга тайёр  1 10:18"Реал" ҳужумчиси январда АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 09:50А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчилар рейтинги эълон қилинди  0 09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  10 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0

Пети: “Неймар фақат ўзи учун ўйнайди” Янгиликлар

Пети: “Неймар фақат ўзи учун ўйнайди”

Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси ПСЖ ҳужумчиси Неймарни танқид қилиб чиқди.

“Мен терма жамоада Зидан ва Жоркаефф билан тўп тепганимда, айнан шу икки футболчиларнинг ўйин тақдирини ҳал қилиб юбориши мумкинлигини билардик. Улар ҳимояга ҳам, ҳужумга ҳам бирдек ёрдам беришарди. Биз шунчаки ўз вазифамизни бажарардик, ваҳоланки шу икки йигит кўп ҳолларда кўп нарсани ўзгартириб юбориш қудратига эга эдилар.

Аммо бундай характер Неймарга хос эмас. Бу йигит фақат ва фақат ўзи учун ўйнаяпти. ПСЖ ечиниш хонасидаги футболчиларнинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг, улар бир неча ойлардан буён унинг бундай қилиқларига чидаб келишмоқда. Неймар клуб ва унинг мухлисларини назар писанд қилмаяпти. Уларга ҳурматсизлик қилаяпти”, деди Пети “RMC Sport”га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Неймар 2017 йилдан буён ПСЖда тўп тепиб келмоқда. Унинг жамоаси билан шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика