Петер Шмейхель: "Челси" ва "Арсенал"нинг пули Рунини сотиб олишга етмайди"

Narzulla Saydullayev
21 авг 2013, 19:00
Собиқ дарвозабон ва ҳозирги вақтда "Манчестер Юнайтеднинг элчиси ҳисобланган Петер Шмейхель Уэйн Руни "МЮ"дан кетмаслиги кераклигига ишончи комил. Унинг фикрича Руни "Юнайтед" учун энг керакли футболчилардан бири.
"Руни жаҳоннинг энг кучли ҳужумчиларидан бири. "МЮ" эса энг кучли клубларидан. Нега энди биз ўз етакчимизни сотишимиз керак экан? На "Челси"нинг ва на "Арсенал"нинг Рунини сотиб олишга пули етади. Умуман, нима учун биз рақибларни кучайишига ёрдам беришимиз керак?", деди Шмейхель. 

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sport-express.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›