UZ

Сўнгги янгиликлар

19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  0 19:15Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  2 19:00Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  0 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  9 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  8 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0

PES 2020 ўйинидаги энг кучли ўзбекистонлик легионер ким? Янгиликлар

PES 2020 ўйинидаги энг кучли ўзбекистонлик легионер ким?

Бир неча кун олдин ProEvolutionSoccer (PES) футбол симуляторининг янги ўйини тақдим этилди.

Ушбу ўйиндаги Ўзбекистон терма жамоаси, Суперлига клублари ва легионер футболчиларимиз ҳам мавжуд. Эътиборингизга легионерларимизнинг кўрсаткичларини тақдим этамиз.

ЛЕГИОНЕРЛАР

Одил Аҳмедов - "Шанхай СИПГ"даги легионеримизнинг ўйинни аввалги қисмидаги кўрсаткичи ўзгармаган (78). Аҳмедов бу борада "Шанхай СИПГ"да учинчи. Фақат Халк ва Оскарнинг рақамлари ҳамюртимизникидан баланд.


Элдор Шомуродов - Россия Премьер-лигаси тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда. Элдор PES2020 ўйинида кўрсаткичлари бўйича "Ростов"да 10-ўринда. PES яратувчилари Шомуродовнинг тезлигини (100 баллик тизимда) 85 этиб белгилаган.


Виталий Денисов - PES2020да ўзбекистонлик легионерлар рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Ёзда "Крилья Советов" билан ижара шартномасини якунлаб, "Рубин" футболчисига айланган ҳамюртимизнинг ўйиндаги кўрсаткичи аввалги йилгидан тушиб кетди.


Вадим Афонин - "Оренбург" шарафини ҳимоя қилишда давом этмоқда. PESда унинг кўрсаткичи (100 баллик тизимда) 70.


Артём Филипосян - Таиланднинг "Прачуап" клуби ҳимоячиси ҳисобланади. Футболчи Ўзбекистонни тарк этганидан сўнг унга бўлган қизиқиш бироз сўнди, аммо PES2020 ўйинига Таиланд лигаси қўшилди ва энди сиз Артём тўп тепадиган жамоани танлаб, рақибларингизни мағлуб этишингиз мумкин.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика