UZ

Сўнгги янгиликлар

01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  21 01:29Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Абдихолиқовдан ассист  0 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  4 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  1 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  103 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  53 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  3

"Персеполис" спорт директори: "Биз коронавирус билан яшашни ўрганишимиз керак" Янгиликлар

"Персеполис" спорт директори: "Биз коронавирус билан яшашни ўрганишимиз керак"

Эроннинг "Персеполис" клуби спорт директори Афшин Пейровани ОАВга берган интервьюсида коронавирусга қарамасдан чемпионатни тугатиб қўйиш кераклигини айтди.

Гап-сўзларга қараганда, Эронда футбол 18 июндан бошлаб давом эттирилади. Шу куни "Истиқлол" - "Фулад" баҳси бўлиб ўтиши режага киритилган. Ушбу мамлакатда мана уч ойдирки ўйинлар ўтказилмаяпти.

Ҳозирда баъзи клублар чемпионатда иштирок этишдан бош тортмоқда. Афшин Пейровани ўз интервьюсида шундай деди: "Нима бўлганда ҳам футбол қайтиши керак. Коронавирус хавфи ҳамма жойда бор ва футбол ҳам бундан мустасно эмас. Лекин биз коронавирус билан яшашни ўрганишимиз керак, чунки вирус ҳали-бери кетадиганга ўхшамаяпти".

- "Коронавирус тўлиқ бартараф этилишига кафолат борми? Агар чемпионат давом этмаса, шу билан коронавирусга қарши вакцина топилиб қоладими? Футболчи билан оддий халқ ўртасида нима фарқ бор? Таксичилар, новвойлар ва бошқа касб эгалари ўз ишларига қайтмоқда. Нега энди футболчиларга мумкин бўлмаслиги керак? Биз карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ўз ишимизни давом этиришимиз мумкин".

- "Мен жамоамиз майдонда ғалаба қозониб олтин медалларни қўлга киритишини хоҳлайман. Бизга шунчаки сиз чемпион деб эълон қилишлари татимайди. Ҳозирча баъзи клублар майдонга тушишдан бош тортяпти. Уларни тушунаман, аммо бу ечим эмас. Агар мавсум бекор қилинса, бу адолатдан бўлмайди", - дейди "Персеполис" спорт директори. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика