UZ

Сўнгги янгиликлар

13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  3 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  0 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  7 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  3 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  1 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  12 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  5 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0

"Персеполис" мураббийи Яҳё Гулмуҳаммади: "Бугун дарвозабонимиз ҳам худди сўнгги ҳимоячи каби ўйнади" Янгиликлар

"Персеполис" мураббийи Яҳё Гулмуҳаммади: "Бугун дарвозабонимиз ҳам худди сўнгги ҳимоячи каби ўйнади"

ОЧЛ 1/8 финалида Эроннинг "Персеполис" клуби "Ал Садд"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб кейинги босқичга йўл олди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида теҳронликлар устози Яҳё Гулмуҳаммади қуйидаги фикрларни билдирди. 

- Аввало ғалаба қозонганимиз ва кейинги босқичга чиққанимиз билан барча мухлисларимизни табриклайман. Бугунги ўйин ҳам аввалгилари каби қийин кечди, лекин биз ўзимизни кўрсата олдик. Рақиб жамоа ҳужумда жуда фаол бўлди, шу боис жамоавий ҳимояланишга эътиборни кўпроқ қаратдик. Бугун дарвозабонимиз ҳам худди сўнгги ҳимоячи каби ўйнади. Шу ўринда "Персеполис"нинг барча мухлислари қатори ўз футболчиларимга ҳам раҳмат айтаман. Чунки жамоамиз бугун катта ишни бажарди.


- "Персеполис" бунгача ОЧЛ ярим финалида икки бор ўйнаган. Шунингдек, 2018 йил финалда ҳам иштирок этган. Шундан келиб чиқиб жамоа бу борада етарлича тажрибага эга ва бу йил ҳам яхши кўрсаткич қайд этади деса бўладими? 

- Айтиб ўтганимдек, бу йилги ОЧЛ ўйинлари осон бўлмаяпти. Доҳага келганимиздан бери бирорта баҳсни мана шу осон кечди деб айта олмайман. Бу ерга келганимизда гуруҳда охирги ўринда эдик. Аммо турдан турга ўзимизни кўрсатиб, кейинги босқичга чиқиш билан бирга 1/8 финалдан ҳам ўтдик. Гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш осон бўлмади. Энди кейинги беллашув янада мураккаб бўлади. Чунки навбатдаги рақибимиз ҳам кучли жамоа бўлади. Қайси босқичга боришимизни билмайман, фақат шуни айтишим мумкин, ҳар бир ўйинда охиригача курашишга ҳаракат қиламиз.


- Учрашувнинг 84-дақиқасида бирданига учта ўзгаришни амалга оширдингиз. Шундан сўнг жамоа ҳужуми ўзгариб тўрт дақиқадан сўнг "Персеполис" гол урди. Ўйин қўшимча бўлимларда ҳам давом этишини хоҳламадингизми? 

- Алмаштиришлар одатда майдондаги футболчи чарчаганда ёки тактикада ўзгариш қилишни хоҳлаганда амалга оширилади. Биз ўйин тизгинини қўлдан бой бермаслик учун захирадан янги кучларни туширдик. Чунки баҳс охирларига келиб жамоа толиқиб қолганди. Агар гол урмаганимизда қўшимча бўлимларга ўтиш ҳам мумкин эди. Лекин мен захирадан 3 нафар футболчини тушириб жамоам ўйинига янгилик киритишни истадим. Бу эса ўз самарасини берди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика