Перишич "Боруссия" ва "Герта"нинг таклифини рад этди
31 янв 2021 12:15
Янгиликлар
Перишич "Боруссия" ва "Герта"нинг таклифини рад этди
"Интер" ярим ҳимоячиси Иван Перишичнинг олдида икки немис чемпионати клубларидан таклиф бор эди.
Хавбек учун "Герта" ва Дортмунднинг "Боруссия" клублари даъвогарлик қилишган эди, аммо Перишич уларга рад жавобини берди.
Олдинроқ хорватиялик футболчининг қишда Миландан кетиши мумкинлиги ва у "Интер" бош мураббийи Антонио Контенинг режаларига кирмаслиги ҳақида айтилган эди.
Перишич жорий мавсум А Серия доирасидаги 18та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар