UZ

Сўнгги янгиликлар

16:43Дуайт Йорк: "31 ёшли Погба МЮнинг бутун ярим ҳимоясидан яхшироқ формада"  9 16:19"Бавария" фикридан қайтиб қолди  5 15:30Салах "Олтин тўп" ҳақида: "Баъзида ҳолатга ташқи таъсир бўлиши мумкин"  30 15:06Рубен Аморим: "МЮ футболчилари танқидни кўнглига яқин олиб юборяпти"  1 14:36Дрогба Моуриньо ҳақида: "Қанақасига менинг "отам" ирқчи бўлиши мумкин?"  7 12:45Вальдано: "Пулдорлар келиб, футбол анча ўзгарди"  1 12:17Артета: "Чемпионлик пойгасидаги вазият 3 ой аввал қандай бўлса, ўшандайлигича қолмоқда"  7 11:54"FourFourTwo" жаҳон футболидаги энг яхши марказий ҳимоячилар рўйхатини эълон қилди  19 11:33Салоҳ: "Мухлислар доим ёдда тутишини истардим, мен улар учун боримни бердим"  4 11:00Шомуродовнинг триумфи: А Серияда 26-тур якунлари  0 10:53«Рома»ни янги мавсумда бошқаришга асосий даъвогар маълум  12 10:22"Манчестер Сити" ҳимоячиси расман қанча муддатга сафдан чиққани маълум қилинди  2 09:56Sofascore. Шукуров энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:53ЦСКА аргентиналик футболчини сотиб олишга яқин  1 08:22Артём Довбикнинг ҳолати ҳақида маълумот берилди  3

Перес "Реал"да қолди. У келажак жамоасини қурмоқчи Янгиликлар

Перес "Реал"да қолди. У келажак жамоасини қурмоқчи

Хабарингиз бор, Флорентино Перес Мадриднинг "Реал" клуби президентлигига автоматик равишда қайта сайланди.

Энди афсонавий менеджер 2025 йилга қадар мазкур вазифани бажаради.

Флорентино Перес олтинчи марта "Реал" президенти этиб сайланди    

Хориж нашрларининг тахмин қилишича, Ф. Перес бу муддат ичида келажакнинг "Реал"ини қуришга улгуради.
Француз Мадриддаги президентлигининг янги даврида ҳам аввал бўлгани каби катта юлдузларни олиб келади. 2000 йилларда Фиго, Бекхэм ва Зидан, 2009 йилда Кака, Роналду ва Бензема трансферини амалга оширган Переснинг янги даврдаги илк нишони Мбаппе бўлади.
"Реал Мадрид" раҳбарияти ушбу трансфер учун барча имкониятларини ишга солади. Франциялик форвард кейинги 10 йилда клубнинг лидери бўлиши керак.
Килиан билан бирга "қироллик клуби" ҳужум чизиғида ўйнаши режа қилинаётган бошқа ном — Эрлинг Холанд.
Мбаппе ва Холанднинг "Реал"га бир мавсумда эмас, турли йилларда келиши эҳтимолдан йироқ эмас. Аммо, испан матбуоти бу 2 номнинг охир-оқибат "қаймоқрангли" либос кийишига ишонмоқда...
Мино Райола ҳам Эрлингни Мадридга олиб ўтмоқчи. У мижози ҳафтасига 1.15 миллион евро маош оладиган шартнома тузишни мўлжаллаяпти. Райоланинг бу режаси амалга ошса, Холанд янги жамоасида йилига 60 миллион евро ишлаб топади ва футбол оламининг энг кўп пул топадиган ўйиничисига айланади.
Шундай экан, Серхио Рамос, Лука Модрич, Марсело, Карим Бензема ва Тони Кроос сингари клубнинг бугунги етакчилари тез орада ўтмишга айланиши, уларнинг ўрнини янги номлар эгаллашини тахмин қилиш қийин эмас. Қадрли ўқувчи, "Реал"нинг яқин келажаги ҳақида сиз қандай фикрдасиз?
Дарвоқе, Переснинг энг катта лойиҳаларидан бир ҳисобланган янги "Сантьяго Бернабеу" 2022 йилнинг октябрь ойида фойдаланишга топширилади.

Муаллиф :
Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика