

"Ҳеч нима бўлмади, шунчаки Мбаппе биз учун энди йўқ. "Реал" идеал мавсум ўтказди. Мбаппе ҳақидаги гаплар унутилди. Бугунги оқшом бизники, биз ғолибликни нишонлашимиз керак", - деди Перес.
Эслатиб ўтамиз, Килиан "Реал"га ўтишига бир баҳя қолганида қарорини ўзгартириб, ПСЖда қолди.



