
Қачонки сизга жамоа ва бош мураббий томонидан катта ишонч билдирилса, сиз кўзлаган мақсадизга эришиш осонлашади. Мен бир ҳафтадан буён машғулотдаман. Ҳали ўз устимда кўпроқ ишлаб, керакли формамни тиклашим зарур. Ҳужумдаги ҳаракатларим ёмон эмас. Аммо ҳимоявий ўйинда камчиликларим етарли. Ҳужумдан орқага қайтишга қийналмоқдаман.