Пеп Гвардиола: "Реал"дан ўта оладиган даражада эканлигимизни кўрсатмоқчимиз"

Mirjalol Normatov
26 июл 2020, 14:06
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ЕЧЛ 1/8 финали доирасида "Реал"га қарши ўйин ҳақида гапирди.

"Реал" майдонида ўтган илк учрашувда "шаҳарликлар" 2:1 ҳисобида ғалабага эришишганди.

"Яхши ўйин ўтказишни истайман. Финал бўлади. Нафақат биз, балки "Реал" учун ҳам. Режага кўра, хатога йўл қўймаслик керак.

Ўтган воқеликлар бизнинг ўйинимизга таъсир ўтказмаслиги керак. Ўтмиш - бу ўтмиш. Барчаси қандай бўлса шундай. Буни тўғри қабул қилиш керак. Ҳаёт шундай. Ҳаёт идеал эмас.

Иштиёқ - навбатдаги босқичга ўтиш. Ўзимизни кўрсатиб, "Реал"дан ўта оладиган жамоа эканлигимизни исботлашимиз керак. Фақатгина барча аспектларда рақибдан устун бўлган ҳолда бунга эришиш мумкин. "Реал" каби жамоалар ҳеч қачон хатоларни кечирмайди", - деди каталониялик.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal