

"Ғалаба қозониш учун барча ишни қилдик. Ўйинни назорат қилдик ва сўнгги дақиқада гол ўтказиб юбордик. Ғалаба қозонишга ҳаракат қилгандик. Чемпионат ҳали давом этади. Ўз майдонимиздаги сўнгги уч ўйинда 6 очко йўқотдик. Олдинга қараб интилишда давом этишимиз лозим", - дейди испаниялик мураббий.



