Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."

Mirjalol Normatov
26 дек 2024
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ 18-тури доирасида "Эвертон"га қарши ўйин якунлари ҳақида гапирди.

"Биз жуда яхши ўйин кўрсатдик.

Бизда ҳозир шундай даврки, вазиятлар яратяпмиз бироқ рақиблар илк уринишидаёқ гол уриб кетишяпти. Шу сабабли ишлашда давом этиш керак.

Ҳимоявий ўйинини ҳисобга олсак, бундай рақибга қарши яхши ўйнадик деб ҳисоблайман. Биз кўп бора рақиблар жарима майдончасида кўриниш бердик, бироқ керакли натижага эриша олмадик.

Ҳозир тикланиш ва навбатдаги ўйинга тайёрланиш керак. Бизга айнан шу муҳим", - деди Гвардиола.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: BBC